Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, Қоровулбозор (Бухоро вилояти), Нарпай (Самарқанд вилояти) ва Косонсой (Наманган вилояти) туманларида умумий қиймати 767,4 млн. сўм бўлган кредит маблағлари талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланган.
Департаментнинг Қоровулбозор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Н.О.Ю.” МЧЖ раҳбари Н.М. банк муассасаси туман филиалидан пишиқ ғишт ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида ажратилган 350 млн. сўм кредит маблағлари эвазига пишиқ ғишт ишлаб чиқаришни ташкил қилмасдан, ушбу маблағларни бошқа мақсадларга сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган.
Шу каби, Нарпай туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Н.Т.” МЧЖ норасмий раҳбари Р.Д. 8 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз уларнинг электрон рақамли имзоларини олиб, зарурий ҳужжатларни расмийлаштириш орқали 217,4 млн. сўмлик асбоб-ускуналарни етказиб бермасдан, имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Косонсой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “Sh.G.” МЧЖ раҳбари М.Х. ва бошқалар банк филиалидан иссиқхона қуриш учун ажратилган 200 млн. сўм кредит маблағини талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Кўчмас мулк нархлари ўсиб бораётган ҳозирги вақтда ипотека кредитини олиш анча фойдали – эксперт
5 та йирик банк акциялари очиқ савдога чиқарилади
Агробанк бир нечта йўналишларда раҳбарлик лавозимларига танлов эълон қилмоқда
Президент шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш юзасидан фармонни имзолади
ANORBANK ташкил топганининг бир йиллиги муносабати билан энг юқори фоизли омонат турини таклиф этмоқда