Бухородаги банкоматларда ёнғин чиқди

05.09.2022 06:13

942

Ўт ўчирувчилар ёнғиндан банкоматлар қурилмасининг 20 квадрат метр майдони ва "Теnge Bank "га қарашли 4 дона банкомат тўлиқ сақлаб қолган.

Фото: Telegram / Bukhara News

4 сентябрь куни Бухоро шаҳрида "Tenge Bank"га тегишли банкоматларда ёнғин чиқди.

Бухоро вилояти ФВБ матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 4 сентябрь куни соат 21:04 да Бухоро шаҳар "Дўстлик" МФЙда жойлашган "Tenge Bank"га тегишли банкоматда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида бошқарма навбатчилик диспечерига хабар келган.

Ёнғин натижасида қурилманинг 24 квадрат метр том ва пластик қопламалари ёнган. Ўт ўчирувчилар ёнғиндан банкоматлар қурилмасининг 20 квадрат метр майдони ва "Теnge Bank"га қарашли 4 дона банкомат тўлиқ сақлаб қолган.

Ёнғин содир бўлишига электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда. Ҳозирда моддий зарар аниқланмоқда.

Теглар:

#бухоро#банкомат#тенгебанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган