Асакабанк бошқаруви раиси банк ёшлари билан учрашди

Асакабанк бошқаруви раиси банк ёшлари билан учрашди

"Асакабанк" АЖ бошқаруви раиси Нодирбек Сайдуллаев банкнинг ёш ходимлари билан учрашув ўтказди. Учрашувнинг асосий мақсади — норасмий муҳитда мулоқот қилиш, иш сифатини яхшилаш бўйича фикр ва таклифлар алмашишдан иборат бўлди. Тадбирда банк филиаллари ва бош офиснинг 125 нафар ёш ходимлари иштирок этдилар.

шлар - бизнинг келажагимиз. Биз учун эса ўрнимизни босадиган авлодга ўз тажрибамиз билан бўлишиш жуда муҳим. Муваффақият ва ривожланиш сари интилаётган фаол ёшларга вақт ва билимимизни аямасдан касбга ўсиш истиқболларини таклиф қилишга доим тайёрмиз ", — деди Нодирбек Сайдуллаев.

Учрашув давомида Н.Сайдуллаев, шунингдек, мақсад ва вазифаларни аниқ шакллантириш, ишни оқилона режалаштириш, соҳанинг барча нозик томонларини билиш, мулоқот қилиш, тўғри мотивация муваффақиятнинг асосий таркибий қисмлари эканлигини таъкидлади.

Учрашув ёшларнинг ўзларига тўғри мақсадларни аниқ белгилаш ва уларга риоя қилиш қобилиятини ривожлантиришга, касбий маҳорат ва кўникмаларни оширишга, соҳадаги янги тенденциялар ва ўзгаришларга риоя қилиш кўникмаларини такомиллаштиришга қаратилган бўлиб, бу шубҳасиз банкирларнинг янги авлодини шакллантиришга хизмат қилади.

Куннинг иккинчи ярмида ходимлар учун Тошкент шаҳридаги "Magic aquarium"га саёҳат уюштирилди.

Теглар:
×