HUMO тўлов тизимида узилишлар кузатилмоқда

23.07.2021 06:13

1 756

Носозликлар сабабли айрим иловаларда карта балансини кўришнинг иложи бўлмаётган бўлса, айрим иловаларда карталардаги баланслар манфий ҳолда ҳам кўрсатиляпти.

\"photo_2021-07-23_11-42-30\"

Фойдаланувчиларнинг хабар беришларига қараганда, Ўзбекистонда HUMO тўлов тизимида бир неча дақиқалардан буён узилишлар рўй бермоқда. Носозликлар сабабли айрим иловаларда карта балансини кўришнинг иложи бўлмаётган бўлса, айрим иловаларда карталардаги баланслар манфий ҳолда ҳам кўрсатиляпти. ;

\"photo_2021-07-23_11-20-35\"

Бу ҳолат, банклар ва уларнинг иловалари ёки бошқа тўлов тизимлари иловаларига боғлик эмаслиги айтилмоқда. ;HUMO тўлов тизими вакиллари ушбу носозликлар ;тез орада бартараф этилишини таъкидлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун илгари ҳам шундай ҳолатлар рўй бергани ҳақида маълумот берган эдик. ;

;

Теглар:

#карта#humo

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган