MKBANK'нинг янги корпоратив веб-сайти ишга туширилди

MKBANK'нинг янги корпоратив веб-сайти ишга туширилди

Веб-сайтлар ишлаб чиқиш бўйича Ўзбекистондаги етакчи IT-компаниялардан бири PixelCraft томонидан Микрокредитбанк — 'нинг янги корпоратив веб-сайти ишлаб чиқилди.

Эндиликда банк мижозлари ва потенциал аудиторияси ўзларининг молиявий талабларига осон мослаштирилган замонавий веб-сайтдан фойдаланишлари мумкин. Сайт тўрт тилли версияда, осон навигация ва интуитив фойдаланувчи интерфейсига эга. mkbank.uz веб-сайтининг янги версияси аввалгисига нисбатан бутунлай ўзгариб, бу жараён барча бўлимлар, функционаллик ва унинг таркибий қисмларини қамраб олган. Глобал ўзгаришлар, хусусан, асосий саҳифада ҳам рўй берган.

Олд фонда чиқувчи реклама слайдерлари ва энг оммабоп банк хизматларига эга промо-блоклар мавжуд бўлиб, улар сизга "бир марта босиш" орқали керакли сўровига ўтишга имкон беради: масалан кредитлаш, депозитлар, пластик карталар.

Ўрнатилган калькулятор ёрдамида саҳифада кредитларнинг асосий турлари бўйича ўртача ойлик тўловни ҳисоблаш, батафсил тўлов жадвалини кўриш ва керак бўлганда дарҳол кредит олиш учун ариза юбориш мумкин. Шунингдек, асосий саҳифага фойдали хизматларга ҳаволалар ва аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган тез-тез бериладиган саволлар блоки қўшилди. Янгиликлар блоки, валюта курси кўрсатилган конвертор ва банкнинг мобил иловаси билан блок ҳам фойдаланувчи учун долзарб ҳисобланади.

Янгиланган дизайндан ташқари, сайт Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 355 ҳамда 176 - сонли қарорлари ҳамда Марказий банки Бошқарувининг 23.09.2021 йилдаги 3030-сон қарори талабларига кўра максимал информатив ҳисобланади.

Шунингдек, сайтда “Кредит калькулятори” модули ҳам ишлаб чиқилиб, омонат бўйича фойдани ҳисоблаш учун депозит калькулятори, омонат очиш учун онлайн ариза топшириш, пластик карта бўлимида эса картага буюртма бериш мумкин.

Сайтнинг мобил версияси ҳам анча қулайлаштирилган: бўлимлар бўйлаб навигация соддалаштирилган, саҳифаларни юклаш яхшиланган ва меню элементлари оптималлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 26 август куни, Микрокредитбанк ребрендинг тақдимотини ўтказган ва унда банк корпоратив сайти ҳам янгиланганлиги ҳақида хабар берилганди.

×