Асакабанк акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтади

16.08.2022 12:00

2 355

Timer  png5 дақиқада ўқилади
7 сентябрь куни соат 15:00 да "Асакабанк " АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

7 сентябрь куни \"Асакабанк\" АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади. Йиғилиш соат 15:00 да банкнинг Тошкент шаҳар Нукус кўчаси 67-уйда жойлашган бош офисида бўлиб ўтади.

Йиғилиш кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олган:

  1. \"Асакабанк\" АЖ Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш;
  2. \"Асакабанк\" АЖда 2022 молия йилиш бўйича банкда ташқи аудиторлик текширувини ўтказиш учун ташқи аудитор ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш;
  3. \"Асакабанк\" АЖ Ички аудит департаменти фаолиятини ташқи баҳолашдан ўтказиш учун ташқи аудитор ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп хақ миқдорини белгилаш;
  4. 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сонли президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида \"Асакабанк\" АЖнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни тасдиқлаш;
  5. \"Асакабанк\" АЖ Комплаенс назорати департаменти тўғрисидаги Низомга ҳамда Комплаенс назорати департаментининг ташкилий тузилмасига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш;
  6. \"Асакабанк\" АЖ 2022 йил учун риск аппетити баёнотига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш;
  7. \"Asaka Trans Leasing\" МЧЖ ЛКнинг 2021 йил учун тўланилиши лозим бўлган дивиденд суммасини Устав жамғармасидаги банкнинг улушини оширишга йўналтириш.
  8. \"Асакабанк\" АЖ Бошқарувининг кафолат ҳисоб шартномаси (ГРО) бўйича қопланмаган аккредитив линияси лимитини ошириш, шунингдек ушбу шартномасининг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича 2022 йил 12 августдаги 0812/01-сонли қарорини тасдиқлаш.

\"Асакабанк\" ;АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисида Банк акциядорларига хабар бериш учун тузиладиган реестр санаси – 2022 йил 15 август.

\"Асакабанк\" АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашувчи Банк акциядорлари реестрини тузиш санаси – 2022 йил 30 август.

\"Асакабанк\" ;АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидаги материаллар билан, 100015, Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси 67 уйда жойлашган Банкнинг бош офиси биносида танишиш мумкин: Тел. (78) 147-65-65 (11-32), Корпоратив муносабатлар хизмати.

Теглар:

#асакабанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган