ХАТБ “Туркистон” Кузатув кенгашининг 2022 йил 30 июндаги 2-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2022 йил 5 августдаги хатига асосан банкка бошқарув раиси ҳамда бошқарув раиси ўринбосарлари тайинланди.
Хусусан, жорий йил апрель ойи бошидан буён банк бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб бораётган Муҳиддин Мухаммаджанович Жумагалдиев ушбу лавозимга тасдиқланди.
Бундан ташқари, 10 августдан эътиборан банк бошқарув раиси ўринбосарлари сифатида Саъдулла Хамидуллаевич Талипов ҳамда Шовкат Хикматиллаевич Ташмухамедов тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, ХАТБ "Туркистон" Кузатув кенгашининг 2022 йил 1 апрелдаги қарорига кўра, банк бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Аваз Мухутдинов ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилганди.
Тасодифий хабарлар
Рус миграцияси таъсири — Россияга қўшни давлатларнинг валюталари дунёда ўсиш бўйича еткачига айланди
Агробанк форум доирасида Германия ва Россия банклари билан келишувлар имзолади
Халқ банки Бош бухгалтер лавозимига танлов эълон қилмоқда
Акциядорлар таркибидаги ўзгаришлар, янги мобил илова, "Мендирман - Жалолиддин" сериалига ҳомийлик — Ориент Финанс банкда 2021 йил якунлари
Алоқабанкнинг соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 60 фоиз ортган