Ўзмиллийбанкнинг ўтган йил соф фойдасининг асосий қисми капитализацияга йўналтирилади

09.08.2022 11:29

1 906

Timer  png5 дақиқада ўқилади
Ўзмиллийбанкнинг ўтган йил соф фойдасининг асосий қисми капитализацияга йўналтирилади

\r\n

“Ўзмиллийбанк” АЖ 2021 йил соф фойдасининг тақсимланмаган фойда ҳисобрақамида қолган 827 миллиард 182 миллион сўмлик қисми дивиденд тўловига юборилиши, бунда, дивиденд акциялар кўринишида банк акциядорларининг улушларини оширишга йўнатилтирилиши белгиланмоқда. Бу ҳақда Ўзмиллийбанк акциядорларининг жорий йил 29 июлда бўлиб ўтган умумий йиғилиши қарорида айтилган.

\r\n\r\n
\"nbu.png\"
\r\n\r\n
\r\n\r\n
Фото: Bankers.uz
\r\n\r\n

Бунда, юқоридаги маблағдан 41,4 млрд. сўми солиқ (дивиденддан солиқ) тўловларига сарфланади, қолган 785 млрд. 823 млн. сўм қўшимча акциялар чиқарувига йўналтирилади.

\r\n\r\n

Бунда, номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўм бўлган 785 822 905 дона эгасининг номи ёзилган оддий ҳужжатсиз шаклдаги қўшимча акциялар чиқариладм ва уларнинг 465 810 106 донаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига, 320 012 799 донаси Молия вазирлигига 60 (олтмиш) кун давомида биржадан ташқари уюшмаган қимматли қоғозлар бозорида тўғридан-тўғри битимлар тузиш орқали жойлаштирилади.

\r\n\r\n

Қайд этилишича, ушбу чиқарилиш амалга ошмаган деб топилган тақдирда, акциялар учун қабул қилинган тўлов воситалари ушбу чиқарилиш амалга ошмаган деб топилган кундан бошлаб 10 (ўн) кун давомида қайтарилади.

\r\n\r\n

Шунингдек, ушбу акциядорлар умумий йиғилишида “Ўзмиллийбанк” АЖ тафтиш комиссиясининг фаолиятини тугатилиши ҳақида ҳам қарор қабул қилинган.

\r\n
\r\n\r\n
\r\n\r\n

Теглар:

#ўзмиллийбанк#солиқ

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган