Марказий банк томонидан май-июнь ойларида 15 та тижорат банкининг Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Жиззах, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида жойлашган 74 та муассасасида банк хизматлари қонунчиликка мувофиқ кўрсатилишига доир навбатдаги назорат тадбирлари ўтказилди.
Назорат тадбирлари банклар фаолиятида банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишига олиб келувчи камчиликларни аниқлашга ва уларни бартараф этиш чораларини кўришга қаратилган.
Ўрганишлар натижасида тижорат банклари муассасалари томонидан истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда қатор қоидабузарлик ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган:
- кредит ва омонат хизматлари ҳақида маълумотлар, хусусан, кредит ва муддатли омонатларнинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот варақалари тақдим этилмаганлиги;
- банк карталари эгаларига айрим молиявий операциялар ўтказишда имкон яратиб берилмаганлиги ҳолатлари кузатилган.
Аниқланган қоидабузарликлар бўйича Ипотека-банк, Агробанк, Микрокредитбанк, Халқ банки, Туронбанк, Трастбанк, Капиталбанк, Миллий банк, Hamkorbank, Асакабанк, Универсалбанк, Даврбанк ва "Ипак йўли" банкига банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишига олиб келувчи сабабларни бартараф этиш ҳамда бундай ҳолатлар келгусида такрорланмаслиги юзасидан чоралар кўрилиши тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар юборилган.
Шунингдек, тижорат банклари томонидан қоидабузарликларни йўл қўйилишига сабабчи бўлган 101 нафар банк ходимларига нисбатан қонунчиликка мувофиқ интизомий жазо чоралари қўлланилган.
Тасодифий хабарлар
Трастбанк "Бутунжаҳон жамғариш куни" тадбирларида фаол иштирок этмоқда
“Poytaxt bank” болалар учун “Card Kids” картасини тақдим этди
Қурбон ҳайити муносабати билан 4 кун кетма-кет дам олиш куни бўлади