Тадбиркорликни ривожлантириш учун, яъни камбағалчиликни тугатиш учун ажратилган имтиёзли кредитларнинг 19 фоизини муаммоли кредитлар ташкил қилмоқда. Бу ҳақда иқтисодчи Отабек Бакиров ўз ҳисоб-китобларига асосланиб ёзмоқда. О.Бакиров ҳисоб-китоблар учун Марказий банк томонидан тақдим қилинган ҳисоботлар ва шарҳларга таянган.
Марказий банк маълумотларида оилавий тадбиркорлик учун ажратилган кредитларда NPL ҳажмини очиқламаган бўлса-да, О.Бакиров ипотека, истеъмол ва микроқарзлар бўйича NPL ҳажми чиқариб ташланган ҳолда ва аввалги эълон қилинган очиқ маълумотлар асосида қайта ҳисоблаб чиққан.
Регуляторга кўра, 2022 йилнинг I ярим йиллик якуни бўйича банкларнинг жами кредит портфели 344 трлн. сўмни ташкил қилади. Шундан чакана кредитлар жами кредитларнинг 23 фоизини ёки 79,12 трлн. сўмни ташкил қилади.
Мазкур даврда жисмоний шахсларнинг NPL'и таркибида ипотека кредитлари улуши 28 фоизни (1,2 трлн сўм), истеъмол кредитлари 10 фоизни (425 млрд сўм), микроқарзлар эса 7 фоизни (304 млрд сўм) ташкил этган.
Корпоратив кредитлар бўйича энг оғир аҳвол уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида бўлиб, ширкатларга ажратилган кредитлар бўйича NPL 14,2% бўлмоқда.
Тасодифий хабарлар
Капиталбанк акцияларининг назорат пакети Алишер Усмоновга тегишли компанияга ўтди
Asia Alliance Bank "хусусийлаштирилди"
"S&P Global Ratings" халқаро рейтинг агентлиги Халқ банки кредит рейтингини туширди