Tenge Bank Tenge24 иловасида Mastercard картаси орқали пул ўтказмаларини амалга ошириш бўйича акцияни сарҳисоб қилди

03.08.2022 11:06

1 591

Timer  png5 дақиқада ўқилади
29 июль куни "Пойтахт-Автосавдо " ҳамкори кўмагида...

\n

29 июль куни "Пойтахт-Автосавдо" ҳамкори кўмагида “Автомобиль совғага” акцияси ғолибини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

\n\n\n\n
;
\n\n
Фото: Tenge Bank
\n\n

Акцияда 20 апрелдан 20 июлгача бўлган даврда Tenge24 иловасида рақамли идентификациядан ўтган ва иловада пул ўтказмасини амалга оширган Tenge Bank'нинг Mastercard карталари эгалари иштирок этдилар.

\n\n

Бош соврин — Nexia-3 автомобилининг омадли соҳиби тошкентлик иштирокчи Ренат Бурнашев бўлди. Ғолиб жонли эфирда тасодифий рақамлар генератори ёрдамида аниқланди. Калитларни топшириш маросими Tenge Bank — "Тошкент" БХМда бўлиб ўтди. ;Тақдирлаш маросимида “Tenge Bank” АТБ Бошқаруви раиси ўринбосари Улуғбек Таваккалов ва "Пойтахт-Автосавдо" компанияси директори Ҳасан Абидовлар иштирок этишди.

\n\n

Танловда ғолиб бўлган Ренат Бурнашев ушбу танлов тўғрисида ўз фикрлари билан бўлишди: "Дастлаб мени ҳар қандай банк карталари ўртасида комиссиясиз ўтказиш имконияти ҳаракати ўзига тортди. Кейинчалик мен картадан фойдаланиш ва Банк мижози бўлиш учун келдим ва шундай бўлдим ҳам. Карта расмийлаштирилганда, мен танлов ўтказилаётганини билиб олдим ва шу тариқа иштирок этдим.

\n\n

Танловда ғолиб бўлмаганларга иштирок этишни маслаҳат бераман. Бу муваффақият калитидир. Уринишлар сони муқаррар равишда сизни ғалабага яқинлаштиради. Бир неча бор турли танловлар ва акцияларда қатнашиб, ғалаба қозонганман. Асосан, бу радио орқали қўнғироқлар эди, энди эса - машина ютиб олдим".

\n\n

Шу билан бирга, Tenge Bank ёқимли совғалар билан хурсанд қилишда давом этмоқда!

\n\n

1 августдан бошлаб Банк янги “Муваффақиятли харид” акциясини бошлайди.

\n\n

Замонавий смартфон – Samsung Galaxy A73 ўйинида иштирок этиш учун календарь ойи давомида Tenge Bank Mastercard картаси билан 500 минг сўмдан харид қилиш керак. Ҳар ҳафта акция иштирокчилари ўртасида жонли эфирда 4 та смартфон ўйналади! Акция 2022 йил охиригача давом этади.

\n\n

Бу Mastercard картаси фойдаланувчилари учун ёқимли бонус - бу кафолатланган нақд пул ва ҳамкорлардан чегирма (масалан, Yandex.Go'da саёҳат қилишда -10%) ҳисобланади.

\n\n

Акция ҳақида батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали олиш мумкин.

\n\n

Ҳамкорлик асосида

\n
\n\n
\n\n

Теглар:

#mastercard#бурнашев

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган