Жиззахда 1,7 млрд. сўм кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Жиззах шаҳрида фуқаро С.Х. “Қ.” оилавий НТМ раҳбари Г.нинг ишончига кириб, унга банк муассасаларида ишловчи танишлари орқали НТМ фаолиятини ривожлантириш учун 1,7 млрд сўм кредит олиб бериш ва бунинг эвазига маълум бир миқдорда "ҳақ тўлашни" таклиф қилган.

 
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Ушбу ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ИИВнинг ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда маълум бўлди. Фуқаро "ушбу хизмати" эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

×