“Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги жорий йилнинг июль ойида АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” эмитентининг узоқ муддатли дефолт рейтингини "барқарор" "BB-" даражаси билан тасдиқлади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шунингдек, агентлик хулосаларига кўра:
Эмитент дефолтининг қисқа муддатли рейтинги "B";
Миллий валютадаги эмитент дефолтининг узоқ муддатли рейтинги "B-";
Миллий валютадаги эмитент дефолтининг қисқа муддатли рейтинги "BB-";
Барқарорлик рейтинги эса "B" билан баҳоланди.
Шу билан бирга, “Fitch Ratings”нинг янгиланган ҳукумат кўмаги рейитнгида (ҲКР) АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” учун "BB-" даражасини тасдиқлади.
Аввалроқ, Қишлоқ қурилиш банк ягона МФОга ўтиш жараёнини муваффақиятли якунлагани тўғрисида хабар берган эдик.
Тасодифий хабарлар
Марказий банк I чоракда 2,4 млрд. долларлик интервенцияни амалга оширган
Март ойида муаммоли кредитлар ҳажми 710 млрд сўмга камайди
Tenge Bank халқаро The Banker журналининг "Ўзбекистонда йил банки – 2023" мукофотига сазовор бўлди.