"Капиталбанк" АТБ VISA карталаридан нақд валюта ечишда 0,7 фоиз миқдорида комиссия олишни бошлади. Бу жорий йил 27 июлдан амалга киритилган жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўйича банк тарифларида кўрсатиб ўтилган.
Иқтисодчи Отабек Бакиров мазкур ҳолатга изоҳ берар экан, буни "ўтган ҳафтада қатор банкларда халқаро пул ўтказмалари бўйича муаммолар кузатила бошлагач, спекулянтлар нақд валюта ечиб олиш учун асосий урғуни халқаро пластик карталарга қарата бошлаганликлари" билан изоҳлади.
Таъкидланишича, банклар пул ўтказмалари ва айирбошлаш шохобчалари орқали нақд валюта беришда қийинчиликларга дуч кела бошлаган бўлсада, халқаро пластик карталардан нақд валюта ечишга ҳеч қандай чеклов ва комиссиялар ўрнатилмаган эди. Спекулянтлар мазкур "текин лазейка"дан фойдаланишга ўтишганлиги боис, банклар халқаро пластик карталардан нақд валюта ечиш учун комиссия ўрната бошлашлари мумкинлиги, айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Капиталбанк ўтган ҳафта якунида "Контакт", "Золотая Корона" ва "Юнистрим" тизимларидаги барча пул ўтказиш жараёнлари 2022 йил 25 июлдан бошлаб вақтинча тўхтатилганини маълум қилиб, буни гумонли пул ўтказмалари сони, шунингдек ўз хусусиятларига кўра шахсий мақсадларга зид бўлган ўтказмалар сони кўпайганлиги билан изоҳлаган эди.
Шунингдек, 25 июль куни ижтимоий тармоқларда "банкларда нақд валюта билан боғлиқ чековлар ўрнатилган бўлиши мумкин"лиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Тасодифий хабарлар
UZCARD Sber500 билан венчур капитал бозорини ривожлантириш бўйича шартнома имзолади
Фируз Аллаев: Янги йил муносабати билан бир бирингизга китоб совға қилишингизни сўрайман
BS/2 компанияси "АТМ: Бизнес ва хавфсизлик" мавзусида семинар ўтказади