Жорий йил 21 июль куни Бухоро шаҳрида Tenge Bank'нинг янги банк хизматлари офиси очилиш маросими бўлиб ўтди.
Фото: Tenge Bank
Тадбирда “Tenge Bank” Бошқаруви раиси Талгат Аюпов, вилоят маъмурияти, Марказий банк ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди. Маросимнинг фахрий меҳмонлари сифатида MasterCard компаниясининг Марказий Осиёдаги ҳудудий офиси раҳбари Рафал Трепка ҳамда Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Нозимжон Холмуродов иштирок этдилар.
Банкнинг янги хизмат кўрсатиш офиси очилиши унинг ҳудудий иштирокини кенгайтириш, бизнес ва аҳолининг молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш концепциясини амалга ошириш натижаси ҳисобланади.
Янги, кенг ва замоний офисда юридик шахслар ўз бизнесини кенгайтириш ва модернизация қилиш ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун кредитлар олиш, экспорт-импорт амалиётлари, ҳисоб-китоб ва касса хизматларини амалга ошириш каби имкониятларга эга бўладилар. Жисмоний шахслар эса, уй ва хонадонлар, автомобиллар ва бошқа истеъмол эҳтиёжлари учун кредит олишлари мумкин бўлади.
Фото: Tenge Bank
Тадбир сўнггида ҳамкор “Пойтахт Автосавдо” кўмагида тақдим этилган “Nexia-3” русумли автомобиль ғолибини аниқлаш жараёни бўлиб ўтди. Акцияда Tenge24 мобил иловасида идентификациядан ўтган ва MasterCard картасидан ўтказма амалга оширган мижозлар иштирок этдилар. Жонли эфирда тасодифий рақамлар генератори ёрдамида аниқланган ғолиб, иштирокчилар рўйхатида 185 рақам остидаги Ренат Бурнашев бўлди.
Маълум қилинишича, тез орада Tenge24 иловасида онлайн микроқарзлар ва банкка ташриф буюрмасдан автокредит олиш имконини берувчи рақамли автокредит ишга туширилади.
Тадбир якунида MasterCard вакили Рафал Трепка янги “Омадли шоппинг” акциясини эълон қилди. Акция шартларига кўра, 2022 йилнинг 31 декабрига қадар фаол MasterCard карталари фойдаланувчилари ўртасида ҳар ҳафта 4 та смартфон ўйналади.
Фото: Tenge Bank
Маълумот тариқасида: "Tenge Bank" АТБ универсал банк бўлиб, замонавий банк технологияларидан фойдаланган ҳолда барча тоифадаги корпоратив ва чакана мижозларга молиявий хизматларни тақдим этади. Банк "Halyk Bank" ОАЖ (Қозоғистон) нинг Ўзбекистондаги шўъба банки ҳисобланади.
"Halyk Bank" кенг мижозлар базасига ва филиаллар тармоғига эга бўлиб, Марказий Осиёнинг энг йирик молиявий гуруҳлари ва етакчи чакана банкларидан бири ҳисобланади. Банк ўзининг чакана, кичик ва ўрта бизнес ҳамда корпоратив мижозларига турли тоифадаги хизматларни (суғурталаш, лизинг, брокерлик ва активларни бошқариш бўйича банк хизматлари) таклиф этади. Банк Россия, Грузия, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда фаолият юритади.
Tenge Bank Бухоро офисининг манзили: Т.Фароғий кўчаси, 6-микротуман.
Иш тартиби 9:00-18:00;
Телефон: 1245.
E-mail: info@tengebank.uz
Sayt: tengebank.uz
Facebook: fb.com/tengebank.uz
Тасодифий хабарлар
"Standard&Poor’s" халқаро рейтинг агентлиги илк бор Трастбанк рейтингини тасдиқлади
Келаётган янги йил байрами муносабати билан кетма-кет беш кун дам олиш куни бўлиши кутилмоқда
Марказий банк I чоракда 2,4 млрд. долларлик интервенцияни амалга оширган