Банк соҳасида гендер интеграцияси бўйича илғор тажриба мавзусида семинар-тренинг ўтказилди

22.07.2022 10:08

1 132

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамкорлигида “Банк соҳасида гендер интеграцияси бўйича илғор тажриба” мавзусида семинар ташкил этилди.

Фото: Марказий банк

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамкорлигида “Банк соҳасида гендер интеграцияси бўйича илғор тажриба” мавзусида семинар ташкил этилди. Тадбирда барча тижорат банкларининг гендер масалалари бўйича маслаҳат-кенгаши раислари ва аъзолари иштирок этишди.

Семинар-тренингни Марказий банк бошқаруви раиси ўринбосари Аюбхон Камалов очиб берди.

Қайд этилишича, банк соҳасида бугунги кунда ишлаётган умумий ходимлар сонининг қарийб 38 фоизини аёллар ташкил қилади.

Семинар иштирокчилари тадбирда аввал ялпи йиғилиш, сўнгра шўъба йиғилишларида қатнашдилар. Унда банк соҳаси мутахассисларига гендер интеграцияси бўйича умумий маълумот берилиб, гендер тамойилларини жорий этиш бўйича илғор халқаро тажриба ва воситалар, шунингдек, гендер хилма-хилликни рағбатлантириш бўйича амалий мисоллар ёрдамида тушунтирилди.

Бу каби тадбирлар банк соҳаси вакилларининг гендер тенглик йўналишидаги илғор халқаро амалиёт билан танишиши, банкларнинг бизнес-стратегияси ва оператив фаолиятига гендер ёндашувларини интеграция қилиш бўйича билими ва малакаларини оширишга ёрдам беради.

Теглар:

#марказий#гендер#ўзбекистон

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган