"Асакабанк" АЖнинг йирик акциядори - Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 2022 йил 10 август соат 15:00да "Асакабанк" АЖ бош офиси биноси (манзил: Тошкент ш. Нукус кўчаси, 67-уй)да "Асакабанк" АЖ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилди.
Иллюстратив фото / Bankers.uz
Мазкур йиғилиш кун тартибида 18 та масала кўриб чиқилиши режалаштирилган бўлиб, улар:
1. "Асакабанк" АЖ Кузатув Кенгаши аъзоларини сайлаш;
2. "Асакабанк" АЖ Кенгаши тўғрисидаги Низомнинг янги таҳририни тасдиқлаш;
3. "Асакабанк" АЖ Бошқаруви тўғрисидаги Низомнинг янги таҳририни тасдиқлаш;
4. "Асакабанк" АЖ Ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда рағбатлантириш тўғрисидаги Низомнинг янги таҳририни тасдиқлаш;
5. "Асакабанк" АЖ Бошқарувининг 2022 йил 7 мартдаги 0307-02-сонли йиғилиш қарорини тасдиқлаш;
6. "Асакабанк" АЖ Бошқарувининг 2022 йил 31 мартдаги 0331-05-сонли йиғилиш қарорини тасдиқлаш;
7. "Асакабанк" АЖ Бошқарувининг 2022 йил 31 мартдаги 0331-06-сонли йиғилиш қарорини тасдиқлаш;
8. "Асакабанк" АЖ Бошқарувининг 2022 йил 24 июндаги 0624-06-сонли йиғилиш баённомасини тасдиқлаш;
9. "Асакабанк" АЖ Бошқарувининг 2022 йил 15 июлдаги 0715-01-сонли қарорини тасдиқлаш;
10. "Асакабанк" АЖ Бошқарувининг 2022 йил 15 июлдаги 0715-02-сонли "Асакабанк" АЖ олдидаги қарздорликларини сўндириш мақсадида бино ва иншоотларни банк балансига қабул қилиш тўғрисида қарорини тасдиқлаш;
11. "Асакабанк" АЖ Бошқарувининг 2022 йил 15 июлдаги 0715-03-сонли синдикатлаштирилган кредити тўлов графигига ўзгартириш киритиш тўгрисида қарорини тасдиқлаш;
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 мартдаги ПҚ-184-ХДФУ-сонли қарори ижроси таъминлаш мақсадида "Asaka-Trans-Leasing" МЧЖ ҚК устав жамғармасидаги банкнинг улушини ошириш;
13. “Asaka Kapital Invest” МЧЖнинг Устав жамғармасидаги банкнинг улушини ошириш;
14. "Асакабанк" АЖ томонидан “UzCLAAS Agro” МЧЖ ҚКнинг устав жамғармасига инвестиция киритиш ва корхонага ажратилган кредитнинг муддатини узайтириш;
15. "Асакабанк" АЖга тегишли бўлган "O'zavtosanoat-Leasing" МЧЖнинг устав капиталидаги улушини Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиш;
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 35-сонли йиғилиш баёнида келтирилган "Асакабанк" АЖнинг ҳомийлик маблағлари чегарасини ошириш;
17. "Асакабанк" АЖ тизимида мол-мулкларни балансга қабул қилиш ва реализация қилиш тартиби”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
18. “Асакабанк” АЖнинг балансдан ташқари ҳисобварақларига ўтказилганига 5 йилдан ошган, бугунги кунда ундирилиши истиқболсиз бўлган активларни ҳисобдан чиқариш.
"Асакабанк" АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисида Банк акциядорларига хабар бериш учун реестр 2022 йил 18 июль куни тузилган. Умумий йиғилишида қатнашувчи Банк акциядорлари реестрини тузиш санаси – 2022 йил 4 август деб кўрсатилган.
"Асакабанк" АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидаги материаллар билан, 100015, Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси 67 уйда жойлашган Банк бош офиси биносида танишиш мумкин: Тел. (78) 147-65-65 (11-32), Корпоратив муносабатлар хизмати.
Тасодифий хабарлар
Чирчиқда 3 нафар ҳарбий хизматчи банкоматларга ҳужум қилди
Беруний туманида 65 нафар фуқаронинг номига миқроқарз олган фирибгарлар аниқланди
Асакабанк бош офисида гендер тенглиги мавзусида учрашув ташкил этилди