Универсалбанк "Unired" иловасида носозлик туфайли, мижозларнинг карталаридан пул ечиб олинганини маълум қилди

Ижтимоий тармоқлар орқали Универсалбанк мобил иловаси фойдаланувчиларининг банк карталаридан пул маблағлари ечиб олинганлиги бўйича хабарлар тарқалди. Хусусан, ушбу хабарларда жисмоний шахслар Универсалбанкнинг Unired иловасига бириктирилган карталаридан пул маблағлари ечиб олинганлигини маълум қилишган.

unired_screenshot

Фойдаланувчилар карталаридан маблағлар ечиб олинган операциялар скриншотлари
Фото: ижтимоий тармоқлар

Мазкур ҳолат юзасидан, Универсалбанк расмий телеграм каналида маълумот берилди. Банкнинг маълум қилишича, жорий йилнинг июль ойида "Unired Mobile" мобил иловаси орқали халқаро пул ўтказмалари бўйича амалга оширилган техник носозлик туфайли, маблағлар икки марта мижозларнинг пластик карталарига ўтказилган.

Шунингдек, банк жорий йилнинг 15 июлидан мижозларга СМС-хабар бериш орқали пул маблағларини ўтказишни тартибга солиш чоралари кўраётганлиги, ҳар бир мижоз билан ҳам тушунтириш ишлари олиб борилаётганини маълум қилган.

Мурожаат якунида Универсалбанк ўз мижозларидан нотаниш одамларга карта рақами ва шахсий маълумотларини бермасликни сўраган.

×