Марказий банк тижорат банкларининг кредит портфели ҳамда портфелдаги муаммоли кредитлар (NPL) улуши тўғрисида 2022 йил 1 июль ҳолатига маълумот тақдим этди.
\r\n\r\n\r\n\r\nМаълумотларга кўра, банк тизимининг кредит портфели ҳажми июнь ойи давомида 1 трлн. 629 млрд. сўмга камайган. Ушбу камайиш асосан 4 та йирик давлат банклари ҳиссасига тўғри келган - кредит портфели ҳажми Ўзмиллийбанкда 563 млрд. сўмга, Агробанкда 3 трлн. сўмга, Асакабанкда 574 млрд. сўмга, Алоқабанкда 158 млрд. сўмга камайган. Туронбанк, ЎзСҚБ, Халқ банки ва Ипотека банкда эса, аксинча кредит портфели ҳажми ўсишда давом этган.
\r\n\r\nБошқа банкларда жами кредит портфели ҳажми 1 трлн. 548 млрд. сўмга ошган. Бунга асосан, Капиталбанк (+590 млрд. сўм), Ипак Йўли банки (+239 млрд. сўм), Ориент Финанс банк (+199 млрд. сўм), Ҳамкорбанк (+162 млрд. сўм), Трастбанк (+120 млрд. сўм)лар сезиларли таъсир ўтказган. Июнь ойида рақамли банклар - Anorbank (+73 млрд. сўм) ва TBC Bank (+48 млрд. сўм) ларда ҳам кредит портфели ўсганлигини алоҳида қайд этиш мумкин.
\r\n\r\nБанк тизими жами кредит портфелидаги муаммоли кредитлар ҳажми июнь ойи давомида 1 трлн. 487 млрд. сўмга камайган ва жами портфелнинг 4,89 фоизини ташкил қилмоқда (ойлик камайиш - 0,41 фоиз). Ушбу камайиш, асосан давлат банклари ҳиссасига, аниқроғи Ўзсаноатқурилишбанк ҳиссасига тўғри келган - банк июнь ойида NPL ҳажмини 1 трлн. сўмдан зиёдга камайтиришга эришган. Қолган йирик давлат банкларининг ҳам барчасида муаммоли кредитлар ҳажми бироз бўлса-да, камайган.
\r\n\r\nДавлат улуши мавжуд бўлмаган бошқа банкларда муаммоли кредитлар ҳажмида сезиларли ўзгариш бўлмаган, фақатгина Туркистон банк да NPL ҳажмининг 141 млрд. сўмга ортиши рўй берган.
\r\n