Ўзсаноатқурилишбанк янгича қиёфа ва янги иш услубида Ўқув ва IT марказлари фаолияти йўлга қўйди

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан янгича қиёфа ва янги иш услубида Ўқув ва IT марказлар фаолияти йўлга қўйилди. Бунда ходимлар учун хавфсиз ва замонавий меҳнат шароитларини яратиш билан бирга қулай ижодий муҳитни ҳозирлаш мақсади илгари сурилди.

sqb_it_markaz.jpg

– Тараққиётнинг ҳар босқичида инсон омили ўз долзарблигини йўқотмай келмоқда, – дейди очилиш маросимида сўз олган “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқарув раиси Сахи Аннакличев. – Ҳатто, бугунги рақамлаштириш жараёнида ҳам ҳар қандай янгилик бевосита кадрлар кучи билан юзага келмоқда. Шунинг учун Банк тизимини трансформация қилиш жараёнида ушбу икки йўналишда ҳам бошқарув тизими ва шарт-шароитларни анчайин такомиллаштиришга ҳаракат қилдик.

sqb_it_markaz_1.jpg
 
Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

Бинонинг биринчи қаватида Ўқув маркази, иккинчи қаватида эса IT марказ ўрин олган бўлиб, ҳар икки қават ҳам замонавий архитектура услубида барпо этилган. Хоналар кўркам мебель, инвентар жиҳозлар ҳамда технологик воситалар билан жиҳозланган. Спорт-соғломлаштириш хонаси ташкил этилган.

sqb_it_markaz_2.jpg
 
Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

Ўқув маркази ўқитувчилар хонаси, маърузалар зали, мингдан зиёд китоб фондига эга кутубхона кабилардан таркиб топган бўлса, IT марказда дастурчилар, менежерлар, сервер хоналаридан ташқари, музокаралар ўтказиш хоналари ҳам ўрин олган.

sqb_it_markaz_3.jpg
 
Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

– Ўқув марказининг асосий мақсади банк ходимларининг касбий тайёргарлик даражасини ошириш, стратегик ва операцион мақсадларга эришиш учун зарур бўлган ходимларни доимий равишда такомиллаштириш механизмларини жорий этишдан иборат, – дейди “Ўзсаноатқурилишбанк”АТБ Ўқув маркази раҳбари Озода Саидкаримова. – Бундан ташқари, банк ходимларини ички ва ташқи тайёрлаш тизими ривожлантирилади, масофавий таълим тизими кенгайтирилади, ходимларни баҳолаш тизими ишлаб чиқилади. Маҳаллий ва хорижий олий ўқув юртлари ҳамда қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда турли ўқув дастурлари бўйича илмий-амалий семинар ва тренинглар ташкил этилади.

Бундан ташқари, ходимларни бир жамоа бўлиб ишлашга, жамоадаги психологик муҳитни янада яхшилашга ҳамда уларнинг ишга ва янги лавозимларга мослашувини тезлаштиришга хизмат қилувчи дастурлар ишлаб чиқилади. Уларда “soft skills” ва “hard skills” кўникмалари янада ривожлантирилади.

sqb_it_markaz_4.jpg
 
Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

– Тузилмамиз ходимлари фаолияти асосан дастурлаш, иловалар яратиш, банк бизнес жараёнларини рақамлаштириш ва мижозлар учун янги рақамли хизматларни яратишга қаратилганлиги боис улар учун ҳар томонлама қулай ижодий муҳит яратиш муҳим ҳисобланади, – дейди “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Ахборот технологиялари департаменти директори Аброр Кенжаев. – Эндиликда IT марказда дастурчилар гуруҳидан иборат мутахассисларимиз замонавий ва иш шароити ўзига хос дизайнга эга муҳитда фаолият юритади. Бу, ўз навбатида, бугунги кунда Банк бизнес моделини автоматлаштириш жараёнида зиммамиздаги вазифаларни ўз вақтида ва самарали бажаришимизда муҳим роль ўйнайди.

IT марказда бир нечта “Agile” гуруҳлари ҳам фаолият юритади. Улар Банк тизимида жорий қилинаётган янги лойиҳалар ва хизматларни ишга туширишда кўмаклашиш баробарида, ўзлари ҳам муассасанинг стратегик вазифаларидан келиб чиқиб дастурий маҳсулотлар яратади.

Хусусан, бугунги кунда гуруҳ аъзолари CRM дастурини ишлаб чиқиш, кредит конвейерини амалиётга татбиқ этиш, риск моделини қайта тайёрлаш каби лойиҳалар устида иш олиб бормоқда.

×