Ижтимоий тармоқларда банкоматлардан нақд пул ечишда оширилган комиссия тўловлари тўғрисидаги хабарлар бўйича Марказий банк муносабат билдирди.
Муносабат матнида айтилишича, байрам кунлари муносабати билан республика ҳудудидаги 9500 дан ортиқ банкоматларнинг узлуксиз ишлаши ва етарли миқдорда нақд пуллар билан таъминлаш чоралари кўрилган.
Банкоматлардан нақд пул ечиш учун комиссия тўловлари тижорат банклари томонидан банкоматга хизмат кўрсатиш харажатларидан келиб чиқиб мустақил белгиланади ва бугунги кунда 1 фоиздан ошмайди.
Марказий банкнинг таъкидлашича, айрим тижорат банки томонидан алоҳида бир банкоматда эксперимент тариқасида табақалашган юқори комиссия тўлови ўрнатилган бўлса, эркин бозор шароитида бу ўзини оқламайди. Зеро, бошқа банкоматларда комиссия тўлови 1 фоиз ёки ундан паст қилиб белгиланганлиги сабабли истеъмолчилар арзон хизматидан фойдаланишни афзал кўради.
Муносабат якунида Марказий банк ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан маълумотларни тарқатишда уларнинг ҳақиқийлигини ҳамда тизимдаги хизматлар кўламига таъсирини инобатга олишини сўраган.
Тасодифий хабарлар
Алоқабанк янги таркибда банк Кузатув кенгаши аъзоларини сайлайди
Марказий банк томонидан банк хизматларини солиштириш имконини берувчи портал ишга туширилди
Ўзбекистонда электрон пуллар тизими яна биттага кўпайди
Ўзсаноатқурилишбанк Тошкент вилоятига пресс-тур уюштирди
UZCARD ва HUMO карталари учун терминаллар ягона тизимига ўтади