"Ravnaq bank" АЖ бугун Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида сенатор Равшан Алимов ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов томонидан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг "Ravnaq bank"га жойлаштирилган муддатли депозитлар шартномада кўрсатилган муддатларда қайтарилмаганлиги борасида янграган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
Шунингдек, банк бу бўйича тегишли ижтимоий тармоқ фаолларига ва оммавий ахборот воситаларига хат орқали мурожаат қилган. Мурожаатда айтилишича банкнинг юқоридаги фонд билан ҳеч қандай суд можаролари ёхуд муддатида қайтарилмаган депозитлари мавжуд эмас.
Фото: "Ravnaq bank" АЖ томонидан юборилган хат
Шунингдек, интернет-нашрлардан бирига, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан маълум қилинишича, Сенат йиғилишида мазкур маълумот ҳақиқатдан ҳам ҳато тарзда эълон қилинган.
Тасодифий хабарлар
Микрокредитбанк раҳбарияти Сирдарёда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди
Микрокредитбанк Қашқадарё вилоятидаги паррандачилик корхонасига пресс-тур уюштирди
4 та ҳудудда 7,2 млрд. сўмлик кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди
"Туронбанк-интеллект" ўйинларининг Қашқадарё ва Сурхондарё ҳудудий босқичи бўлиб ўтди
Қашқадарёда кредит ундириш учун қарздорнинг хонадонига борган банк ходимлари калтаклангани айтилмоқда