Газпромбанк Алоқабанкка 25 млн доллар миқдорида банклараро кредит ажратди

07.07.2022 09:25

1 242

Битим ─ "банклараро кредит" сифатида кўрсатилган, битим қиймати 25 млн АҚШ доллари, ёки 270 917 250 000 сўм. Кредит қисқа муддатга - 2022 йил 5 августга қадар тақдим этилган.

Фото: РБК

Корпоратив ахборот ягона порталида АТ "Алоқабанк" ва "Газпромбанк" АЖ ўртасида тузилган йирик битим ҳақида маълумот эълон қилинди.

Кузатув кенгашининг жорий йил 5 июлдаги қарори билан мазкур битим суммаси (банк соф активларининг 16 фоизидан ортиқлиги сабабли) "йирик битим" дея таснифланган. Битим ─ "банклараро кредит" сифатида кўрсатилган, битим қиймати 25 млн АҚШ доллари, ёки 270 917 250 000 сўм. Кредит қисқа муддатга - 2022 йил 5 августга қадар тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил январь ойида Ўзбекистонда Газпромбанкнинг ваколатхонаси очилиши ҳақида хабар берилган эди.

Теглар:

#корпоратив#алоқабанк#газпромбанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган