Алоқабанк Кузатув кенгаши таркибида ўзгаришлар рўй берди

Жорий йил 30 июнь куни АТ «Алоқабанк» акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда корпоратив ахборот Ягона порталида маълум қилинган.

Aloqa bank

Фото: Алоқабанк

Йиғилишда бир қанча масалалар кўриб чиқилди. Хусусан, АТ “Алоқабанк” Кузатув кенгашининг 2021 йил якунлари бўйича берган ҳисоботи тасдиқланди ва фаолияти қониқарли деб белгиланди.

Акциядорлар йиғилиши қарори билан банк Кузатув кенгаши таркиби ҳам янгиланган. Хусусан, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги департамент директори Юнусбек Джуманазаров ва Молия вазирлиги Капитал бозорини ривожлантириш департаменти директори ўринбосари-бўлим бошлиғи Аббос Джурабаев Кузатув кенгаши таркибидан чиқарилган.

Уларнинг ўрнига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқарма бошлиғи Мохир Шагазатов ҳамда Молия вазирлиги Далат банкларини ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи ўринбосари Наима Нуритдинова сайланган.

Шундай қилиб, АТ "Алоқабанк" Кузатув кенгаши амалдаги тартиби қуйидаги кўриниш олган:

  • Шерматов Шерзод Хотамович – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири;
  • Ишанходжаев Асрор Асланович – Алоқа ходимлари касаба уюшмаси қўмитаси Республика кенгаши раиси;
  • Мансуров Рустам Пулатович – “Электромагнит мослашув маркази” ДУК бошлиғи;
  • Хасанов Назиржон Набижанович – “Ўзбектелеком” АК Бош директори;
  • Юлдашев Фахриддин Туракулович – “Nano lizing kompaniyasi” МЧЖ Бош директори;
  • Умаров Олимжон Мухамаджанович – жисмоний шахс;
  • Шагазатов Мохир Фархатович – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқарма бошлиғи;
  • Нуритдинова Наима Низомиддин қизи –  Молия вазирлиги Далат банкларини ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи ўринбосари;
  • Хайтметов Рустам Махкамджанович – Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бош бухгалтери.
×