Алоқабанкда Конституцион ислоҳотлар мавзусида муҳокама-муносабат тадбири бўлиб ўтди

“Ўзбекистон Республикасининг конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилиши муносабат билан AT "Алоқабанк" ходимлари иштирокида 1 июль куни Конституцион ислоҳотлар мавзусида муҳокама-муносабат тадбири бўлиб ўтди. 

IMG_20220702_150752_210

Экспертлар, банк раҳбарияти ва ходимларнинг очиқ мулоқоти тарзда ўтган йиғилиш давомида инсоннинг шаъни, қадри, ҳуқуқ ва эркинликлари, иқтисодий – ижтимоий, оила, меҳнат муносабатлари таълим ва тиббиёт каби йўналишларда таклиф этилаётган ўзгартиришлар атрофлича таҳлил қилинди.

Тадбир доирасида Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан иштирокчилар ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди. Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон Республикасининг конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилади.

×