Қишлоқ қурилиш банк UZCARD билан ҳамкорликда янги хизмат тақдимотини ўтказди

2022 йил 29 июнь  куни АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан UZCARD билан ҳамкорликда “Замонавий банк хизматлари: сифат ва қулайлик” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.   

photo_2022-06-29_18-51-57.jpg

Тадбирда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” ва “Ягона умумреспублика процессинг маркази” МЧЖ  ҳамкорлигида жорий қилинган янги инновацион  хизмат — “Код орқали нақд пул ечиш” хизмати тақдимот қилинди. 

Электрон аxборот ташиш воситаларини, жумладан, тўлов карталарини виртуаллаштириш жараёни — замонавий банк теxнологиялари ривожланишининг асосий йўналишларидан бири экани айтиб ўтилди. Шу тенденция асосида банк томонидан UZCARD тўлов тизими билан биргаликда QUANT мобил иловаси орқали “Код орқали нақд пул ечиш” хизмати жорий қилинди. 

0i2a9315.jpg

Ушбу xизматнинг асосий афзалликлари пластик карта уйда қолиб кетган, лекин  пул зарур  бўлган вазиятда бу — қулайлик, вақтни тежаш ва амалиётлар ўтказилишидаги xавфсизлик экани айтилди. Шунингдек, содир бўлиши мумкин бўлган xавфларни минималлаштириш мақсадида операцияни тасдиқлашнинг қўшимча усуллари жорий этилгани маълум қилинди.

0i2a93100.jpg

Шунингдек, ҳозирда банкда мобил иловалар орқали хизмат кўрсатиш, ушбу савдо канали орқали банк маҳсулотларини кенгайтириб бориш устида иш олиб борилаётгани қайд этилди. Жумладан, QUANT мобил иловасида икки томонлама конверсия VISAдан Uzcard Humo ўтказмалар ҳамда VISA карталари ўртасида валютада картадан картага (P2P) ўтказмалари йўлга қўйилган. 

Шунингдек, мобил илова орқали масофадан онлайн идентификация ва верификациядан ўтишда тижорат банклари ичида биринчилардан бўлиб MyID тизими билан интеграция қилинди. Бу банкка келмасдан банк хизматлари, жумаладан онлайн шаклда омонат очиш, онлайн микроқарз олиш, масофадан туриб банк картларига буюртма бериш, бир лаҳзада бепул виртуал карталар очиш имконини беради.

Шу билан бирга, реквизит орқали ҳисобварақларга маблағ ўтказиш ва шахсий кабинет функциялари киритилди. Бундан ташқари, SoftPOS дастури орқали смартфонларда тўлов терминали сифатида фойдаланиш имконияти мавжуд бўлиб, смартфон ёрдамида HUMO карталари орқали тўловни қабул қилиш мумкин. 

Янги  хизматлардан  бири — 3D Secure  технологиясига асосланган Verified by Visa хизмати йўлга қўйилди. Мазкур хизмат халқаро тўлов картасидан фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш билан бирга, фирибгарликларнинг  олдини олади. Бу онлайн харидлар учун тўловларни амалга оширишда энг хавфсиз ҳимоя тизими  бўлиб, айрим интернет дўконлар, меҳмонхонларни бронлаш, масофадан туриб авиачипталарга тўловларни бажаришда қўл келади. 

Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. 

Теглар:
×