“Микрокредитбанк" АТБда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар муҳокама қилинди.
“Микрокредитбанк" АТБда Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Микрокредитбанк раҳбарияти, ходимлари ҳамда “ZООM” платформаси орқали ҳудудий бош бошқармалар иштирок этишди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Гулнора Маруфова Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар юзасидан маъруза қилди. Тадбирда Конституциявий комиссияга бир ой давомида келиб тушган 60 мингдан ортиқ таклифлар мамлакатимизда 2016 йилдан бошланган очиқлик, ошкоралик сиёсатининг амалий натижаси сифатида намоён бўлгани таъкидланди.
Давра суҳбатида Гулнора Маруфова қонун лойиҳаси билан Бош қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартириш киритиш назарда тутилаётгани, шунингдек, 6 та янги модда билан 16 та янги норма киритилаётганини қайд этди. Шунингдек, учрашувда Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар “Инсон – жамият – давлат” приципига асосланганлиги, миллий конституциявий ўзликни акс эттириши ва амалдаги Конституциянинг барча бўлимларига туб ўзгартиришлар киритишни назарда тутиши борасида фикрлар билдирилди.
Муҳокамалар жараёнида Микрокредитбанк ходимлари ҳам Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар бўйича ўз фикр ва таклифларини билдирдилар.
Тасодифий хабарлар
Навоийда банк ходимини урган фуқаро 15 суткага қамалди
Visa Ўзбекистондаги минтақавий офисига ишга таклиф этмоқда
Бухорода йўлтўсарлик қилган аёлларнинг 4 нафари маъмурий қамоқ билан жазоланиб, салкам 15 млн сўмдан жаримага тортилди