Фото: iStock
\n\nЎзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевнинг “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетишини олдини олиш бўйича чора-тадбирларни янада кучайтириш тўғрисида” қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
\n\nУнга кўра:
\n\n2021 йил 1 сентябргача 18 ёшдан катта бўлган қуйидаги тоифа ёки гуруҳдаги аҳоли қатлами коронавирус инфекциясига қарши 1-доза вакциналари; ;
\n\n1 октябргача 2-доза вакциналари;
\n\n1 ноябргача 3-доза вакциналари билан оммавий эмланиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ҳоллар бундан мустасно) шартлиги белгиланди.
\n\nЭмланиши шарт бўлган аҳоли қатламлари қуйидагилар:
\n\n- \n
- аҳоли билан мулоқотга кирувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш объектларининг (давлат хизматлари марказлари, почта бўлинмалари, ;банклар, лизинг ташкилотлари, нотариуслар, суғурта компаниялари, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар ва бошқаларнинг) ходимлари; \n
- барча турдаги савдо объектларининг (озиқ-овқат, хўжалик моллари, кийим-кечак дўконларининг, дорихоналарнинг ва бошқаларнинг) ходимлари; \n
- спорт мактабларининг ҳамда спорт иншоотларининг ходимлари; \n
- маданий ҳамда кўнгилочар объектларнинг ва дам олиш масканларининг ходимлари; \n
- меҳмонхоналарнинг, уй меҳмонхоналарининг, хостелларнинг, отелларнинг, ётоқхоналарнинг ва кемпингларнинг ишчи-ходимлари; \n
- йўловчи ташиш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ходимлари; \n
- давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг ходимлари; \n
- ҳарбий хизматчилар; \n
- умумий овқатланиш корхоналарининг, хусусан, жамоат жойларида жойлашган тезкор овқатланиш шохобчаларининг, чойхоналар, тўйхоналар, кафелар ва ресторанларнинг ходимлари, шу жумладан, маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланувчилар; \n
- барча турдаги давлат ва нодавлат тиббиёт ва тиббий-ижтимоий объектларнинг ходимлари; \n
- коммунал хизмат соҳаси ходимлари; \n
- алоқа ва телекоммуникация объектларининг ходимлари; \n
- давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ходимлари; ; \n
- ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ходимлари. \n
16 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов қонун ҳужжатларига мувофиқ, мажбурий эмлаш мумкин эмаслигини маълум қилган эди.
\n\n;
\n