Агробанкда Конституцияга киритилаётган ўзгаришларга бағишланган учрашув бўлиб ўтди

"Агробанк" АТБ бош офисида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

img_1005.jpg

Банкнинг Бош офиси ҳамда банкнинг ҳудудий филиаллари томонидан видеоконференц алоқа шаклида ўтган тадбирда барча ходимлар иштирок этди.   

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Шахноза Жолдасова иштирок этиб, маърузачи Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича кенг тушунча берди.

Учрашувда таъкидланганидек, халқ томонидан берилган таклифлар, шунингдек давлат раҳбарининг Комиссия аъзолари билан учрашувда "инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туриши керак" деган тамойил асосида берилган таклифларидан келиб чиқиб "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси тайёрланди.

Конститусиявий қонун лойиҳаси Конституциямизнинг 60 дан ортиқ моддаларига 200 дан ортиқ тузатишларни назарда тутмоқда.

Конституцияга ўзгартишлар “инсон-жамият-давлат” принципига асосланган бўлиб, миллий конститусиявий ўзликни акс эттиради ва амалдаги Конституциянинг барча бўлимларига туб ўзгартишлар киритишни назарда тутади.

Конституциявий тузатишлар, авваламбор, жамиятнинг турли ижтимоий қатламларига мансуб бўлган фуқароларнинг шахсий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва экологик ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлашга, ҳимоя қилишга қаратилган тўғридан-тўғри ишлайдиган нормаларга айланади. Киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар аввало “инсон қадри учун” деган тамойилни рўёбга чиқаришга қаратилганлиги иштирокчилар томонидан эътироф этилди.

Тадбир мобайнида банк ходимлари фаол иштирок этиб, ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Марказий банк ва Микрокредитбанкда Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар муҳокамасига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтганди.

Теглар:
×