Россиядаги "Asia Invest Bank" 2021 йилни ҳамда 2022 йилнинг биринчи чорагини ижобий молиявий кўрсаткичлар билан якунлади. ;Шунингдек, ACRA агентлиги ушбу банкнинг кредит рейтингини "BBB-/Барқарор" этиб белгилаган. ;
\n\n\n\nБанкнинг молиявий натижалар бўйича ҳисоботидан кўринадики, ташкилот 2019-2020 йилларни зарар билан якунлаган. Россия Марказий банки маълумотларига кўра, банк 2021 йилда ;145,8 млн рубль (21,4 млрд сўм, Ўзбекистон Марказий банкининг 2021 йил 30 ;декабрдаги курси бўйича) фойда кўрган.
\n\n2021 йил якунига кўра, ушбу банкнинг ;кредит портфелидаги муаммоли ва потенциал муаммоли кредитларнинг улуши 37 фоизни ташкил этган. Аммо уларнинг аксарияти захиралар билан қопланган. ACRA ;экспертлари банкнинг рискларни бошқариш тизимини қониқарли деб баҳолашган.
\n\n“Банк стратегияси мижозлар базасини кўпайтиришга, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо алоқаларини таъминловчи факторинг, аккредитив ва ҳисоб-китоб операциялари ҳажмини оширишга қаратилган. Бундан ташқари, банк жисмоний шахсларга, биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хизмат кўрсатиш йўналишини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Яқин келажакда банк Россия Федерацияси ҳудудидаги ҳисоб-китоб марказларидан бирига айланиши кутилмоқда, бу орқали икки давлат ўртасида трансчегаравий ўтказмалар амалга оширилади", - дейилади ACRA хабарида.
\n\nҲозирда банк ;ҳамкор банклар ва чакана савдо шохобчалари сонини кўпайтириш орқали ўзининг "AsiaExpress" ;пул ўтказмалари тизимини ривожлантирмоқда ҳамда ;бугунги кунда ;Россия Федерациясидаги 1500 чакана савдо шохобчаларида тақдим этилган.
\n\nЭслатиб ўтамиз, "Asia Invest Bank" Ўзмиллийбанкнинг Россиядаги шўъба банки ҳисобланади. 1996 йил 1 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида ҳукуматлараро битимга мувофиқ ташкил этилган банк, мамлакатимизнинг хориждаги ягона молия институти бўлиб қолмоқда.
\n