Марказий банкда ОАВ ва ижтимоий тармоқ фаоллари учун семинар-тренинг ташкиллаштирилди

Бугун Марказий банкда cоҳавий медиа-мактаблар доирасида ОАВ вакиллари ва блогерлар учун “Пул, бозор, нархлар ва инфляция. Мамлакат пул-кредит сиёсати ва банк тизимидаги муҳим йўналишлар” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Йиғилишда Bankers.uz вакиллари ҳам иштирок этдилар.

photo_2022-06-22_20-56-12

Фото: Марказий банк

Семинар-тренинг қатнашчиларнинг макроиқтисодиёт, пул-кредит соҳаси ва банк тизими борасидаги ахборотларни таҳлил қилиш, қайта ишлаш ва ёритиш кўникмаларини яхшилаш мақсадида ташкил этилди.

photo_2022-06-22_20-56-13 (2)

Фото: Исмоил Каримов / Bankers.uz

Тадбир кун тартибидан пул-кредит сиёсатидаги ўзгаришларни кенг жамоатчиликка етказиш бўйича жаҳон тажрибаси, банк тизимидаги энг муҳим йўналишларига оид тақдимотлар, таҳлиллар ва изоҳлар, интеллектуал ўйинлар ва қизиқарли викториналар ўрин олди.

Шунингдек, халқаро иқтисодий нашрлар, ривожланган давлатлар марказий банклари матбуот анжуманларидан лавҳалар орқали халқаро иқтисодий журналистлар маҳорати кўрсатиб берилди.

photo_2022-06-22_20-56-15

Фото: Исмоил Каримов / Bankers.uz

Иқтисодиёт ва банк соҳасини фаол ёритиб келаётган, ўз саҳифаларида кўплаб ўқувчиларга эга журналист ва блогерлар иқтисодий мавзуларда материал ёзиш, ахборотларни саралаш кўникмалари ҳақида маълумот беришди, таъсирчан ва тезкор ахборот ҳамда таҳлилий мақолалар тайёрлаш борасида тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

photo_2022-06-22_20-56-14

Фото: Исмоил Каримов / Bankers.uz

Ушбу семинар-тренинг бугунги кунда ёритилаётган мавзу ва йўналишни яхши тушуниш, тўғри таҳлил эта олиш, вазиятга холис баҳо бериш кўникмаларини оширишга қаратилган бўлиб, бунда айниқса, тушунмаган ҳолда нохолис ахборот тарқатиб, жамоатчиликда нотoғри фикр юзага келтириш, миш-миш ва бир ёқлама талқинларнинг олдини олишга хизмат қилади, дейилади хабарда.

photo_2022-06-22_20-56-15 (2)

Фото: Исмоил Каримов / Bankers.uz

photo_2022-06-22_20-56-14 (2)

Фото: Исмоил Каримов / Bankers.uz

photo_2022-06-22_20-56-13 (3)

Фото: Исмоил Каримов / Bankers.uz

photo_2022-06-22_20-56-14 (3)

Фото: Исмоил Каримов / Bankers.uz

×