Жорий йилнинг 11 июль куни "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади. Бу ҳақда банк томонидан Корпоратив маълумотлар ягона порталида маълумот қолдирилган.
Умумий йиғилиш соат 10:00 да банкнинг Тошкент шаҳрида жойлашган бош офисида ўтказилади.
Йиғилиш кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олган:
- "Ўзмиллийбанк" АЖнинг 2021 йил учун соф фойдасини тақсимлаш;
- "Ўзмиллийбанк" АЖ устав капиталини кўпайтириш;
- Қўшимча акциялар чиқариш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш;
- "Ўзмиллийбанк" АЖ тафтиш комиссиясининг фаолиятини тугатиш.
Ўзмиллийбанк 2021 йил якуни бўйича 983,33 млрд. сўм соф фойда олган. Банк акциядорларининг 28 май куни бўлиб ўтган йиғилишида соф фойданинг бир қисми қуйидагича тақсимланган эди:
- 49,17 млрд. сўм (соф фойданинг 5% миқдорида) – умумий мақсадли захирани шакллантиришга;
- 94,03 млрд. сўм – Ўзбекистон Президенти Администрацияси топшириғига асосан Адлия вазирлигининг юридик хизмати харажатларини қоплашга;
- 8 млрд. сўм – Вазирлар Маҳкамасининг 105 фм сонли фармойишига асосан "Самарқанд халқаро аэропорти" ҳамда "Самарқанд туристик маркази" кўчалари ва улар атрофларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларга тегишли кўчмас мулк объектлари (Оқсарой, Жуйи чуқур, Конигул, Кўштамғали, Расадхона, Хўжақишлоқ, Юксалиш, Маърифат МФЙ ҳудудлари) ни миллий архитектурага мослаштирган ҳолда қайта таъмирлаш ва реконструкция қилиш тадбирлари учун сарфланади.
Май ойидаги йиғилишда банкнинг 832,13 млрд. сўмлик соф фойдаси тақсимланмаган фойда ҳисоб рақамида қолдирилганлиги муносабати билан ушбу масала алоҳида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қайта кўриб чиқилиши белгиланган эди.
Тасодифий хабарлар
Ўзмиллийбанкнинг иккита, Ўзсаноатқурилишбанкнинг битта раҳбар ходими Савдогарбанк кузатув кенгаши таркибига киритилди
Ўзмиллийбанк Кузатув кенгаши таркибига янги мустақил аъзо киритилди
Ўзагроэкспортбанк "ёпиқ қарор" асосида сотилган бўлиши мумкин