Ўзбекистон тўлов хизматлари бозорида 20 дан ортиқ тўлов компаниялари фаолият юритмоқда. Бироқ тўлов хизматларига оид қонун ўтган йили қабул қилинди.
Spot нашри 2021 йилнинг I чорагида Uzcard тўлов тизими орқали ўтказилган пул маблағларига доир маълумотларни тўплади ва таҳлил қилди. Қуйида шу мақоланинг ўзбек тилидаги таржимасини келтирамиз.
Конвертация бўйича биринчи ўринни Капиталбанкнинг Apelsin иловаси эгаллади. Илова орқали 2021 йилнинг I чораги мобайнида Uzcard тизимида 400 млрд. сўмлик конвертация амалга оширилган. Apelsin лойиҳаси муваффақиятли чиққанидан Капиталбанк уни алоҳида "рақамли филиал" сифатида рўйхатдан ўтказган.
Биринчи бешликда, шунингдек, Ipak Yuli Bank Mobile, NBU, Hamkor Mobile ҳамда Ipoteka Mobile иловалари ўрин олган:
E-commerce бўйича яққол етакчи Click. Ундан кейин ўринларда Payme, Beepul, Paynet ва Paymo:
Онлайн кредитлаш бўйича Ipoteka Mobile биринчи ўринда турибди. Банкнинг республика бўйлаб филиаллари кўплиги, жисмоний шахсларни микромолиялаш деярли тўлиқ онлайн форматга ўтказилгани бунга сабаб бўлган. Ipoteka Mobile'ни Click, Hamkor Mobile, Payme ҳамда Aloqa Mobile таъқиб қилмоқда:
Онлайн омонатлар қўйиш бўйича етакчилик Apelsin'да. Дастлабки бешликдаги қолган иловалар қуйидагилар: Ipoteka Mobile, Aloqa Mobile, NBU ҳамда IYB Mobile:
Uzcard тизимидаги энг кўп пул ўтказмалари Click орқали ўтган. Кейинги ўринларда Payme, Aloqa Mobile, MuUzcard ва Apelsin:
Умумий кўрсаткичлар ҳам пул ўтказмалари билан деярли бир хил: фақат бунда Apelsin ва MyUzcard ўрин алмашган.
Умумий картина қуйидагича:
Тасодифий хабарлар
Халқ банкидаги пенсия ҳисобварақлари бошқа банклар учун очиқ шаклга ўтказилиши таклиф этилди
Банкларда доллар курси илк маротаба 10 945 сўмгача чиқди
InfinBANK мижозлари энди Dibank хизматидан фойдаланишлари мумкин