Асакабанк Тошкент шаҳридаги LED-мониторларда реклама жойлаштириш учун 1 млрд сўмлик танлов ўтказмоқда

10.06.2022 14:00

1 638

Асакабанк LED-экранларда видеоролик жойлаштириб берувчи хизматларни кўрсатадиган ташкилотлар ўртасида танлов ўтказмоқда. Танловга таклифлар юборишнинг охирги муддати 13 июнь соат 17:00 ҳисобланади.

Асакабанк LED-экранларда видеоролик жойлаштириб берувчи хизматларни кўрсатадиган ташкилотлар ўртасида танлов ўтказмоқда.

Унга кўра, ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот Асакабанк рекламалари акс этган видеороликларни Тошкент шаҳридаги 45 та LED-мониторларда ва 15 та LED-экранли бекатларда жойлаштириб бериши лозим. Ушбу хизмат учун 1 млрд сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган.

Танловда қатнашмоқчи бўлган ташкилотлар учун қуйидаги талаблар қўйилган:

  • иштирокчининг реклама бюджети 1 млрд сўм бўлиши;
  • иштирокичи LED-мониторларга эга бўлиши;
  • иштирокчининг камида иккита тавсия хатлари бўлиши;
  • иштирокчининг солиқ ва бошқа тўловлардан қарздорлиги бўлмаслиги лозим.

Танловга таклифлар юборишнинг охирги муддати 13 июнь соат 17:00 ҳисобланади. Ушбу танлов бўйича батафсил маълумот билан техник топшириқда танишиш мумкин.

Аввалроқ, "Асакабанк" АЖ 8 дона реклама роликлари тайёрлаш учун 900 млн сўм харажат қилиш учун танлов эълон қилганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Ўзмиллийбанк ва Алоқабанк ҳам юқоридагига ўхшаш хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида танлов ўтказганди.

Теглар:

#реклама#асакабанк

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган