“Савдогарбанк” АТ Кузатув кенгашининг 2022 йил 12 майдаги қарорига асосан, банкнинг устав капиталини ошириш мақсадида 100 млрд. сўмлик қўшимча акциялар эмиссия қилинади. Бу ҳақда корпоратив ахборот Ягона порталида маълум қилинди.
Хабарга кўра, банкнинг ҳар бири 100 сўмдан бўлган 1 млрд. дона ҳужжатсиз шаклидаги эгаси ёзилган оддий акциялар очиқ обуна орқали жойлаштирилади.
Мазкур чиқарилган акциялар бозор нархида лекин номинал қийматидан паст бўлмаган баҳода жойлаштирилади. Банк акциялари учун тўлов сифатида фақат пул маблағлари қабул қилиниши айтилди.
Акциялар учун тўловлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси - сўмда амалга оширилади. Акциялар учун тўловлар фақат пул маблағари билан амалга оширилади.
Қўшимча чиқарилаётган акцияларни сотиб олишда банк Уставининг 35-бандига асосан, банк овоз берувчи акциялари эгалари бўлган акциядорлар уларни ўзларига тегишли шу турдаги акциялар миқдорига мутаносиб миқдорда имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати билдиришнома эълон қилинган пайтдан эътиборан 10 кун давомида амал қилади. Акциялар имтиёзли сотиб олиш кундан хуқуқи орқали жойлаштирилаётганда акциядорлар билан биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида тўғридан тўғри фуқаролик – ҳуқуқий битими тузилиши мумкин.
Акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг, жойлаштирилмаган акциялар очиқ обуна орқали чекланмаган инвесторлар орасида “Тошкент” Республика фонд биржасида жойлаштирилади. “Тошкент” Республика фонд биржасида жойлаштириш бўйича битимлар, ушбу биржанинг савдо қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Акцияларни жойлаштириш учун андеррайтерлар жалб қилинмайди.
Жисмоний ва юридик шахслар ёки биргаликда ҳаракат қилувчи шахслар, шу жумладан норезидентлар бир ёки бир неча битим натижасида банкнинг устав капиталидаги: беш ва ундан кўпроқ фоизни, лекин кўпи билан йигирма фоиз; йигирма ва ундан кўпроқ фоизни, лекин кўпи билан эллик фоизни; эллик ва ундан кўпроқ фоиз ташкил этадиган улуш бевосита ёки билвосита олишдан олдин Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини олиши шарт экани айтиб ўтилди.
Тасодифий хабарлар
Исломий молиялаштириш, янги филиаллар ҳамда ўқитувчи ва шифокорлар учун кредитлар — Трастбанкда йил якунлари
Агробанкнинг муҳим ижтимоий лойиҳаси — "Сувчилар мактаби"нинг 2-босқичига старт берилди
Май ойида аҳолига ажратилган кредитларнинг ўртача ставкаси 0,2 бандга ошган