“Қишлоқ қурилиш банк” AТБ вакиллари 2022 йилнинг 1-4 июнь кунлари Мисрда Ислом тараққиёт банки гуруҳи вакилларининг 47-йиллик конференциясида қатнашди.
Конфенренция давомида “Қишлоқ қурилиш банк” AТБ вакиллари томонидан Ислом тараққиёт банки гуруҳи аъзолари бўлган Хусусий секторни ривожлантириш ислом корпорацияси (ХСРИК), Халқаро савдони молиялаштириш ислом корпорацияси (ХСМИК), Ислом тараққиёт банки (ИТБ) вакиллари билан учрашувлар ўтказилди. Бу учрашувларда ислом молияси тамойиллари асосидаги умумий қиймати 65 млн. доллар бўлган линияларини молиялаштириш юзасидан дастлабки келишувларга эришилди.
“Қишлоқ қурилиш банк” AТБ ҳамда ХСРИК ўртасида бугунга қадар инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун 36 млн. доллар миқдоридаги маблағлари ўзлаштирилган. Айни пайтда ушбу корпорациянинг 15 млн. AҚШ доллари миқдоридаги коронавирус пандемияси даврида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадидаги 3 йиллик линияси доирасида мижозларга Муробаҳа асосида молиялаштириш таклиф этилмоқда. Шунингдек, конференция доирасида ўтказилган музокаралар натижасида, жорий – 2022 йил учун 50 млн. AҚШ доллари миқдоридаги 5 йиллик янги молиялаштириш линиясини жалб қилиш юзасидан келишиб олинди.
Банк томонидан ХСМИК билан алоқалар 2021 йилда ўрнатилгани айтилди. Савдо ва айланма маблағлар билан таъминлашга йўналтирилган 10 млн. доллар миқдоридаги 1 йиллик молиялаштириш линияси маблағлари тўлиқ ўзлаштирилган бўлиб, ҳозирги вақтда ушбу келишув доирасида қайтарилган маблағлар револвер шаклда қайта жойлаштириб келинмоқда. Ушбу линия молиявий ресурсларига мавжуд талабдан келиб чиқиб, конференция доирасида ХСМИК вакиллари билан 2022 йил учун 15 млн. доллар миқдорида янги молиялаштириш линияси очиш бўйича дастлабки келишувлар амалга оширилди.
Бундан ташқари, конференция давомида Ислом тараққиёт банки, Буюк Британиянинг HSBC банки, Жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки институти (ИТБИ) вакиллари билан ҳам учрашувлар ташкил этилди. Уларда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, ходимлар малакасини ошириш, дастурий таъминотлар яратиш юзасидан музокаралар ўтказилди.
Тасодифий хабарлар
4 та ҳудудда кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди
Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси 2024 йил мақсадли параметрларини маълум қилди
Россияликларга Ўзбекистонга бориб Visa ва Mastercard карталарини очтириб келишни кўзда тутувчи саёҳат таклифлари пайдо бўлмоқда