Апрель ойида Ўзбекистон энг кўп олтин харид қилган давлат бўлди

Апрель ойида Ўзбекистон энг кўп олтин сотиб олган давлат бўлди. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши (WGC) маълумотларида маълум қилинди.

48oL-8SocgHxqVwwMoH6Pzt9BGNe4n2_

Апрел ойида тўртта давлат жами 20,5 тонна олтин харид қилган. Жумладан, Ўзбекистон (+8,7 тонна) ва Қозоғистон (+5,3 тонна) бир ой давомида олтин захираларини оширди. Сўнгги марта Ўзбекистон 2021 йилнинг декабрь ойида 8,4 тонна олтин харид қилганди. 2022 йил давомида мамлакат фақатгина олтин сотувчи давлат бўлиб келаётган эди.

Ушбу ойда Туркия олтин сотиб олишни давом эттирди ва апрель ойида яна 5,6 тонна сотиб олган ҳолда захирасини 436,7 тоннага етказди. Ҳиндистон олтин захирасини 0,9 тоннага кўпайтирди ва захиралари 761,3 тоннани ташкил қилди. Германия 0,9 тонна олтин сотган ҳолда ойнинг энг яхши сотувчиси бўлди. Мексика ва Чехия ой давомида 0,1 тоннадан олтин сотди.

photo_2022-06-06_17-21-58.jpgЖорий йилдаги харидлар ва сотувлар. Манба: World Gold Council

Қозоғистон (-29 т) ва Ўзбекистон (-15,9 т) апрел ойидаги харидларга қарамай, 2022 йилда энг кўп олтин сотувчилар бўлиб қолмоқда. Миср ва Туркия эса энг кўп олтин харид қилиб келмоқда.

Мавжуд маълумотларга кўра, ушбу ойда глобал марказий банк олтин захиралари 19,4 тоннага кўпайган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси олтин-валюта захиралари 2022 йилнинг апрель ойида ўтган ойга нисбатан 745 млн. долларга ёки 2,12 фоизга кўпайганди. Бунда монетар олтин қиймати 444,2 млн. долларга, ҳажми эса 200 минг унцияга кўпайган. Захира активлар таркибида монетар олтин 21,33 млрд. долларни ташкил этмоқда.

×