3 июнь куни Тошкент шаҳридаги Япон боғида Агробанкнинг ;ўз экотизими доирасидаги ;иккита янги лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.
\n\n\n\nФото: Акбарали Мансур/Bankers.uz
\n\nТақдимотда етакчи олимлар, илғор фермерлар, тадбиркорлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, соҳага алоқадор ;ташкилотлар ва банк Бошқаруви, мутахассислари иштирок этишди.
\n\n\n\n\n\nМаълумот ўрнида айтиш мумкинки, “Agromarkaz” қишлоқ хўжалигидаги сервислар ва “Agrozamin – O‘zimizniki” платформаси ҳисобланади. ;
\n\n“Agromarkaz” қишлоқ хўжалигидаги барча зарур хизматларни жамлаб, соҳадаги жараёнларни янада мослашувчан ҳолга келтиради. “Agrozamin – O‘zimizniki” эса бутун мамлакат бўйлаб қишлоқ хўжалиги соҳаси, жумладан томорқа ер эгалари учун хизмат қилади. ;
\n\n“Agromarkaz” — шахсий томорқа хўжаликлари эгалари учун хизматларни таклиф этадиган комплекс ;марказ ;ҳисобланади. Марказ хизматларидан: ;
\n\n- \n
- томорқа ер эгалари; \n
- деҳқонлар; \n
- фермер хўжаликлари ва кластерлар ҳам фойдаланиши мумкин. ; \n
Марказлар ягона “Agromarkaz” дизайни ва таниқлилик белгиси базасида қурилади ва жиҳозланади. Лойиҳа доирасида республиканинг 167 туманида шундай марказлар ташкил қилинмоқда. ;
\n\n\n\n“Agromarkaz”нинг асосий фаолияти қуйидаги йўналишлар бўйича бўлимларни ўз ичига олади: ;
\n\n- \n
- Agrolab – ўсимлик ва тупроқ диагностикаси бўйича замонавий лаборатория. Ер унумдорлиги, озиқ моддаларнинг етиб бориши ва ўсимликлар томонидан ўзлаштирилиш даражаси, намликнинг мавжудлиги, ўсимликларни турли ҳашаротлардан ҳимоя қилиш ва уларни зарур маҳсулотлар билан таъминлаш каби хизматларни кўрсатади; ; \n
- Агромаркет – қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дўкони. ; \n
- Агроном, ветеринар ва лаборатория мутахассиси консультацияси. ; \n
- Agromarkaz тасарруфидаги мини-техника ёрдамида ферма ёки боғларда хизмат кўрсатиш; \n
- Call Center – ягона рақам бўйича маслаҳат ва хизматлар олишни ташкиллаштириш; ; \n
- Автоматлаштирилган банк хизматлари маркази. ; \n
“Agrozamin – O‘zimizniki” — бу фермер ва томорқа ер эгалари учун махсус чакана савдо платформаси. Рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларга улар етиштирган ёки ишлаб чиқарган маҳсулотни тез ва осон сотиш имконияти тақдим этилади. ;
\n\nХаридорлар эса ўзларига керакли товарни қулай қидирув тизими орқали топиши, буюртма қилиши ва сотиб олиши мумкин бўлади. Сервис каталоги аграр соҳа билан боғлиқ 100дан ортиқ йўналишларни ўз ичига олади. Савдо платформасидан веб-сайт, шунингдек, “Android и iOS” мобил иловалари орқали фойдаланиш мумкин. ;
\n\nПлатформада агробизнесни ривожлантиришга йўналтирилган қатор хизматлар жорий этилган. ;
\nЕр эгаларига қишлоқ хўжалиги соҳасидаги экспертлар билан тўғридан-тўғри боғланиш имкониятини берувчи Онлайн-консультант хизмати йўлга қўйилгани айтилди. Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар муайян соҳадаги малакали мутахассислар, масалан, агроном ёки ветеринарлар консультациясидан фойдаланиши мумкин. Суҳбат онлайн-видеоконференция ёки чат орқали ёзма шаклда ўтказилади.
"Агробанк" ;АТБнинг Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети билан ҳамкорликда амалга ошираётган «Фермерлар мактаби» лойиҳаси ;ҳам бир ёшга тўлгани маълум қилинди.
\n\n\n\nБир йил давомида ушбу мактабда ўқиш истагини билдирган 15 мингдан ортиқ ёшлардан аризалар қабул қилинган. Тест синовларидан ўтган 580 нафар тингловчи эса бу ерда аграр тармоққа тегишли билимларини ошириб, битирувчи мақомига эга бўлди.
\n\n\n\n\n\n\n\n\n