Кеча Тошкентдаги HUMO-аренада бўлиб ўтган "Megatrening 2022" бизнес форумида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ёшларга "ўзига хос" маслаҳат берди.
Фотоскирншот: Bankers.uz
"Сизлар нақд пулда ишланглар. Даромадингиз расмий бўлсин, лекин нақд пулда. Пластик карточка пули кўпайиб, пулини кўтара олмайдиган одамлар учун ўйлаб топилган.
Бозорга ёки бирорта дўконга кирсанглар қўлингизда пластик карточка бўлса қанча пул ишлатаётганингларни билмайсизлар. Лекин нақд пул бераётганингларда, пул жигардан бўлган. Ёшлар илтимос, нақд пул билан муомала қилинглар. Ёшларга зарар пластик карточка билан ишлаш. Ҳамма вақт нақд бўлсин. Пул бераётганингларда пулингизни санайсизлар.
Пул санаётганингларда чиқиш қийин бўлади. Бирор-бир нарсани харид қилаётганингларда савдолашасизлар. Пластик карточкани ичига қанча пул солсангиз шунча кетаверади. Пластик карточка кучли олимларнинг ўйлаб топган ихтироси. Банк тизимини ўйлаб топган нарсаси у. Ёшларга пластик карточкани тавсия қилмайман.
Фақат нақд пул билан ишланглар. Бойиб кетиб пул кўтара олмайдиган бўлиб кетганингиздан кейин пластик карточкага ўтасизлар", деган Жаҳонгир Ортиқхўжаев.
Тасодифий хабарлар
Ўзсаноатқурилишбанк халқаро тажрибага эга бўлган кадрларни раҳбарлик лавозимларига таклиф қилмоқда
Бухорода сохта ҳужжатлар орқали банк кредитини қўлга киритган корхона аниқланди
Асакабанк Тошкент шаҳридаги бир нечта хонадонларни аукцион орқали сотувга қўйди