Андрей Абрамов ANORBANK Бошқарув раиси ўринбосари, Бошқарув аъзоси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда банк Кузатув кенгашининг 31 майдаги баённомасида маълум қилинди.
Бунга қадар Абрамов Андрей Юрьевич “ANORBANK” акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Андрей Абрамов — 1976 йилда Россиянинг Тула шаҳрида туғилган. Россия фуқароси. 1999 йилда Россия Федерациясидаги Криптография, алоқа ва информатика институтини, 2007 йилда Россия Федерацияси ҳукумати қошидаги Молия академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Россия Федерацияси “АО Кворум” ёпиқ акциядорлик жамияти таҳлилчиси сифатида бошлаган. 2005 йилдан 20008 йилнинг августигача “Московский деловой мир” акциядорлик тижорат банки тизимида, 2009-2015 йилларда “Банк-Москвы” АТБ тизимида, 2015-2021 йилларда “Банк Софт Системс” МЧЖ ташкилотида фаолият юритган. 2021 йилнинг декабрь ойидан бери ANORBANK Бошқарув раиси малаҳатчиси лавозимида фаолият кўрсатиб келган.
Эслатиб ўтамиз, Абрамов Андрей Юрьевич номзоди Марказий банк томонидан ҳам тасдиқланган.
Тасодифий хабарлар
Жорий йил 9 апрелдан тўлов ҳужжатларига жисмоний шахслар СТИР ўрнига ЖШШИР киритилади
Агробанкнинг HR соҳасидаги фаолияти эътироф этилди
Марказий банк ўқитувчилар учун молиявий саводхонлик бўйича танлов эълон қилмоқда