Ўзмиллийбанк видеоматериалларини Ўзбекистон бўйлаб LED-экранларга жойлаштириб бериш хизматини кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида танлов ўтказмоқда.
Ушбу хизмат учун 1 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратиш кўзда тутилган. Ушбу нарх саккиз ой учун мўлжалланган. Ушбу хизматни амалга ошириш учун таклиф бериш муддати etender.uzex.uz сайтида эълон қилинган кундан бошлаб 7 кунни ташкил қилади. Танлов 27 май куни бошланган бўлиб, 3 июлга қадар давом этади.
Хизмат кўрсатувчи ташкилот Тошкент шаҳридаги 10 та ва вилоятлардаги 13 та LED-экранларда банкнинг реклама-ахборот материалларини жойлаштириб бериши лозим.
Танловда иштирок этувчи ташкилотлар ;юридик шахс мақомига эга бўлиши, фаолият тури LED-экранларда видеоматериалларни жойлаштириб бериш бўйича хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи бўлиши, иштирокчининг иш тажрибаси 5 йилдан кам бўлмаслиги лозим.
Танлов бўйича батафсил маълумот техник топшириқда кўрсатиб ўтилган.
Эслатиб ўтамиз, АТ “Алоқабанк” чакана хизматларини ҳамда банкнинг "Zoomrad" иловасини аҳоли орасида тарғибот қилиш ишларини LED-экранларда жойлаштириб бериш хизматини кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида ;2 млрд. сўмлик танлов ўтказганди.