Бир неча банклар акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиш санасини эълон қилди

01.06.2022 09:25

1 105

Бир неча банклар акциядоларининг умумий йиғилиши ўтказилиш санаси маълум бўлди.

Бир неча банклар акциядоларининг умумий йиғилиши ўтказилиш санаси маълум бўлди.

Корпоратив ахборот Ягона порталида бир неча банклар акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиш саналари маълум қилинди.

Банклар акциядорлар йиғилишлари қуйидаги саналарда бўлиб ўтади:

  • Универсал банк — 23 июнь куни соат 11:00 да Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Шохрухобод кўчасида жойлашган банк биносида;
  • Ўзсаноатқурилишбанк24 июнь куни банк Бош офисида;
  • Савдогарбанк — 17 июнь куни соат 10-00да Тошкент шаҳри, С.Барака кўчаси 78-уйда;
  • Ориент Финанс банк — 24 июнь куни соат 10:30 да Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 5-уй манзилида жойлашган банкнинг Бош офисида;
  • Hi-Tech Bank — 17 июнь куни Банкнинг бош офиси биносида;
  • Равнақ-банк — 16 июнь куни Тошкент шахри, Фуркат кўчаси, 2-уйда;
  • КДБ Банк Ўзбекистон — 29 июнь куни банк Бош офисида;
  • Мадад Инвест Банк — 14 июнь куни, соат 11:00 да, Фарғона шаҳри, С.Темур кўчаси, 71-уйда жойлашган “STROY MONTAJ INVEST” МЧЖ маъмурий биносининг мажлислар залида бўлиб ўтади.

Ўзмиллийбанк, Туронбанк, TBC Bank, Агробанк каби банклар акциядорлари йиғилиши эса шу вақтга қадар турли саналарда ўтказилди.

Теглар:

#тошкент#фарғона

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган