Қишлоқ қурилиш банк муробаҳали молиялаштириш турини таклиф қилмоқда

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Хусусий секторни ривожлантириш ислом корпорацияси линияси ҳисобидан 3 йиллик "муробаҳа" тамойили асосида молиялаштиришни таклиф этади. Мазкур хизмат банк ва Корпорация ўртасида тузилган “Муробаҳа шартномаси” асосида йўлга қўйилди. Ушбу келишув юртимиздаги кўплаб тадбиркорлар томонидан кутилган ва катта қизиқиш билдирилаётган Ислом молияси тамойилларидан бири бўлган "муробаҳа" асосида молиялаштириш имкониятини бериши билан аҳамиятлидир.

qqb_murobaha.jpg

Маълумки, муробаҳа бу - ислом шариати тамойиллари асосидаги  молиялаштириш усулларидан бири ва у савдога асосланади. Бунда мижоз банкка ўз эҳтиёжи учун керакли маҳаллий ёки хорижий маҳсулотни сотиб олишни сўраб мурожаат қилади. Банк эса  кўрсатилган маҳсулотни  харид қилиб, мижозга ўз устамасини қўйган ҳолда бўлиб тўлаш шарти билан сотади. 

Молиялаштириш бир қатор шартлар асосида амалга оширилади. Хусусан, шариат тамойилларига зид бўлмаган барча лойиҳалар доирасида, асбоб-ускуна, жиҳозлар, оғир ва енгил транспорт воситалари ва улар учун ҳомашё маҳсулотларини харид қилиш жараёни молиялаштирилиши мумкин. Мижозлар 250 000 АҚШ долларидан 5 000 000 АҚШ долларигача бўлган лойиҳалари учун мазкур молиялаштириш туридан фойдаланиш имкониятига эгалар.

Эътибор қаратиш жоиз бўлган муҳим жиҳат шундаки, сайёҳлик, дам олиш масканлари, мудофаа, кўчмас мулк, анъанавий банклар ва суғурта корхоналарига ресурс ёки кредит ажратиш, спиртли ичимликлар, ҳаром гўшт ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҳамда порнография, тунги клуб ёки қиморхоналар билан боғлиқ фаолият турлари каби лойиҳалар молиялаштирилмайди. 

Молиялаштириш агар шартномалар халқаро импортни назарда тутса, АҚШ долларида амалга оширилади. Ўз навбатида, маҳаллий бозордан олинадиган ускуналарни молиялаштириш Муробаҳа шартномаси қийматида АҚШ долларини миллий валютага конвертациялаш орқали такдим этилади.
Албатта, мижозларни хизмат муддати қизиқтириши табиий. Бу борада 36 ойлик муддат жорий қилингани (охирги тщлов муддати 30.01.2025) тадбиркор учун қулайлик яратади. Зотан 6 ойгача имтиёзли давр ҳам таклиф этилмоқда. Боз устига, мижоз томонидан савдо суммаси ҳар 6 ойда амалга оширилади. 

Маҳсулот нархига 7.85 + 3 йиллик ўзгарувчан своп асосидаги устама қўшилиб, ушбу устама давр охирига қадар ўзгармас этиб белгиланади. Шу ўринда эслатиб ўтиш жоиз, админстратив харажатларини қоплаш учун Муробаҳа шартномаси сотув нархининг 1 фоизи миқдорида бир марталик олдиндан тўлов мавжуд. 

Хизматдан  фойдаланиш жараёнида агар мижоз томонидан кечикишлар кузатилса, йиллик 10 фоиз миқдорида пеня ундирилади. Яъни, ҳар бир кечиктирилган кун учун тўлов графиги бўйича тўланмаган қолдиқ қарз миқдорига нисбатан йиллик 10 фоиз миқдорида пеня ундирилиб, ушбу маблағлар Хусусий секторни ривожлантириш ислом корпорацияси томонидан хайрияга йўналтирилади.

Яна бир муҳим жиҳат шундаки, Муробаҳа шартномасига мувофиқ мижозга берилаётган қарз таъминоти учун АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан банк кафолати тақдим қилинади. Бунда банк кафолати Муробаҳа шартномасига мувофиқ сотиш нархи (sale price) миқдорида банк томонидан белгиланади. Муддати ҳам Муробаҳа шартномасига мувофиқ бўлади. Бу вазиятда банк кафолати ажратишга доир ҳужжатларни кўриб чиққанлиги учун БҲМнинг 2 (икки) баробари миқдорида бир марталик тўлов амалга оширилади. Ушбу қулайликдан фойдаланиш истагида бўлган мижоз банк кафолати суммасининг 125 фоизи миқдоридаги мол-мулкни гаров таъминоти сифатида тақдим этиши лозим.

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” жамоаси исломий молиялаштириш хизматидан фойдаланиш истагида бўлган барча тадбиркорларни ҳамкорликка чорлайди. 

Қулай имкониятдан фойдаланинг ва ўз бизнесингизни янада  ривожлантиринг!

“Қишлоқ қурилиш банк – фаровон ҳаётингиз хизматида!”

Мурожаат учун:
Телефонлар: +998 78 150 00 55
+998 78 150 76 42 
Қисқа рақам: 1254
Электрон почта: islamicbanking@qqb.uz
Веб-сайт: www.qqb.uz
Telegram: https://t.me/qqbank
Facebook: https://fb.com/official.qqb.uz

Банк  ахборот  хизмати

×