"TBC Bank" акциядорлик тижорат банки 27 май куни акциядорлар йиллик умумий йиғилишини ўтказди. Бу ҳақда банк томонидан Корпоратив ахборотлар ягона порталида маълум қилинди.
Фото: theglobaleconomics.com
Умумий йиғилишда тўққизта масала бўйича қарор қабул қилинди.
Акциядорлар умумий йиғилиши "TBC Bank" АТБ Кузатув кенгашининг 2021 йилда амалга оширган ишларининг ҳисоботи билан танишди ва Кузатув кенгаши фаолиятини ҳамда банк Бошқаруви фаолиятини қониқарли деб топди.
Умумий йиғилишда банк Кузатув кенгашининг 3 нафар аъзоси жами 1,2 млрд. сўм (тахминан 100 000 АҚШ доллари) ҳисоблангани ва тўлангани маълум қилинган. 2021 йилдаги фаолияти учун TBC Bank:
- Кузатув кенгаши аъзоси, Token Group Молиявий директори Шароф Шариповга 424,90 млн. сўм;
- Кузатув кенгаши аъзоси, TA Consult / ЕТТБ Лойиҳа координатори Сеит Девдарианига 403,73 млн. сўм;
- Кузатув кенгаши аъзоси, Полшанинг Aion Bank'и Бош директори Войтек Соберияжга 367,61 млн. сўм миқдорида мукофот пули тўлаб берган.
Акциядорлар ушбу йиғилишда банкнинг янги таҳрирдаги Низомини, "TBC Bank АТБ Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида" ги, "TBC Bank АТБ Кузатув кенгаши тўғрисида" ги, "ТБС Банк Бошқаруви тўғрисида" ги Низомларни янги таҳрирда қабул қилди ҳамда ушбу ҳужжатларнинг аввалги таҳрирдагиларини ўз кучини йўқотган деб топди.
TBC Bank Бошқаруви раиси этиб Спартак Тетрашвили 3 йил муддатга тайинланган.
Банкнинг Кузатув кенгаши аъзолари қуйидаги тартибда сайланган:
Тасодифий хабарлар
Долларнинг расмий курси 12 800 сўмга яқинлашди
Тижорат банкларида муаммоли кредитлар улуши бироз пасайди
Халқ банки аҳоли ва мижозлар учун яна бир қулайлик яратмоқда