"Ўзмиллийбанк" АЖ кузатув кенгаши таркибига янги аъзо қўшилди. Бу ҳақда банк матбуот котиби Зебо Тўхтаева маълум қилди.
Фото: Акбарали Мансур/Bankers.uz
Ўзмиллийбанкда 28 май куни банкнинг 2021 йилдаги фаолиятига бағишланган акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида халқаро аудиторлик ташкилоти Ernst & Young МЧЖнинг 2021 йил якунлари бўйича банк фаолияти ҳақидаги ҳисоботи ўқиб эшиттирилди.
Йиғилишда банк кузатув кенгашининг янги таркиби тасдиқланди. Кузатув кенгашининг янги мустақил аъзоси сифатида Ernst & Young’нинг Россия ва МДҲ бўйича катта маслаҳатчиси Стюарт Лоусон киритилди.
Стюарт Лоусон — 2011 йилдан буён Ernst & Young’нинг Россия ва МДҲ бўйича катта маслаҳатчиси. У асосан молия соҳасида фаолият юритувчи ташкилотларга хизмат кўрсатишни назорат қилади. Оксфорд университетини тамомлаган. "Citibank"нинг 11 т давлатдаги филиалларида 25 йиллик тажрибага эга.
"Ўзмиллийбанк"нинг бошқарув раиси ва бошқарув аъзолари билан меҳнат шартномаларини узайтириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Банк акциядорлари бошқарув раиси ва бошқарув аъзолари билан шартномаларни узайтиришни бир овоздан маъқуллади.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Туронбанк Кузатув кенгаши таркибида ўзгариш бўлганди.
Тасодифий хабарлар
Асакабанк бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди
Микрокредитбанк Сингапур инвестиция компанияси билан келишувга эришди
OTP Bank Ипотека банкни расман сотиб олди