Ижтимоий тармоқларда фуқаролар моддий ёрдам пулларини олиш учун банк филиаллари олдида тўплангани акс этган видеолар тарқалди. АТ “Халқ банки” мазкур вазият бўйича муносабат билдириб, моддий ёрдам пули учун банк филиаллари олдида тўпланган аҳолига мурожаат билан чиқди.
Фото: Antifake.uz телеграм канали
Маълум қилинишича, “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорга мувофиқ, бир марталик моддий ёрдам пуллари фақатгина ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларни парваришлаш нафақасини олувчиларга берилади.
“Банк филиаллари олдида тўпланишга ҳожат йўқ. Моддий ёрдам пуллари белгиланган графикка кўра ҳудудларда тарқатилади ё пластик карталарга тушириб берилади”, — дейилади банк расмий хабарида.
Тасодифий хабарлар
Туронбанк ҳудудлардаги ходимлар учун корпоратив тренинглар ташкил қилишни бошлади
Hamkorbank бошқарув раисига ўринбосар тайинланди
КДБ Банк олтмишдан ортиқ рус ва беларус банклари билан барча операцияларни тўхтатди