Марказий банк 16 июлдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 9,34 сўмга пастлаб, 10 650,66 сўмни ташкил қилди. Евро 40,11 сўмга кўтарилиб, 12 613,58 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси 10,91 сўмга кўтарилиб, 10 660 сўмни ташкил қилган эди. Мамлакатда ушбу валюта курси уч кунлик кўтарилишдан сўнг пастлади.
Ўзбекистондаги айрим тижорат банкларида эса 15 июль куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курси 10 710 сўмга қадар кўтарилди. Шу куни Агробанк, Asia Alliance Bank, Ўзмиллийбанк, Ориент Финанс банк, Савдогарбанклар валюта кассаларида 1 АҚШ доллари жисмоний шахсларга 10 710 сўмдан таклиф этила бошлади.
Тасодифий хабарлар
ANORBANK бир нечта банк офисларига ходимларни ишга таклиф қилмоқда
Блэкаутдан фойдаланиб банкоматни тунамоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Банкларда муаммоли кредитлар ҳажми камаймоқда