InFinBANK ўзининг 15 йиллиги муносабати билан янги корпоратив мижозлар учун акция ташкил этди.
Ўзбекистон тараққиётга эришиш йўлида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. Сўнгги йилларда ушбу соҳа ривожини қўллаб-қувватлашга қаратилган икки мингга яқин қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди.
114 та лицензия ва рухсатнома бекор қилинди, 33та фаолият тури бўйича хабардор қилиш тартиби жорий этилди, рухсатномалар олиш тартиблари соддалаштирилди ва уларни бериш муддатлари ўртача икки бараварга қисқартирилди. Ортиқча текширувлар бекор қилинди, нақд пул, валюта ва хомашё муомаласи билан боғлиқ чекловлар бекор қилинди.
Ушбу чора-тадбирлар натижасида мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятининг ишбилармонлик муҳити яхшилангани халқаро рейтингларда ҳам ўз ифодасини топди. Шундай қилиб, Doing Business тадқиқотининг сўнгги ҳисоботида Ўзбекистон рейтинги етти поғона юқорилаб, 69 ўринга чиқди ва бу мамлакатга ислоҳотчи 20 та давлат рўйхатига кириш имконини берди.
Heritage Foundation томонидан The Wall Street Journal билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Иқтисодий эркинлик” индексига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон 2018 йилда эгаллаган 152 ўриндан 108 ўринга кўтарилди. Тўрт йил давомида ўсиш 44та позицияни ташкил этди.
Шундай бўлса-да, пандемия даврида киритилган чекловлар туфайли кичик бизнес сезиларли даражада зарар кўрди. Шу боис, қатъий чекловлар ортда қолганига қарамай, ҳозир ушбу соҳани қўллаб-қувватлашга эътибор қаратиш жуда муҳим. InFinBANK бу нафақат давлатнинг, балки молия институтларининг ҳам вазифаси деган фикрга қўшилади, шунинг учун банк ўзининг 15 йиллиги муносабати билан янги корпоратив мижозлар учун акция ташкил этди: уларга уч ой бепул хизмат кўрсатилади. InFinBANK'да ҳисобварақ очиш орқали миллий ва хорижий валютадаги пул маблағларини ўтказиш бепул амалга ошириладиган “Стандарт — акция” тариф пакетига уланилади.
Ушбу тариф янги бизнес учун ҳам, аллақачон йўлга қўйилган бизнес учун ҳам фойдалидир. Биринчиси учун бу қийин йўлнинг бошида, яъни ҳар бир сўм муҳим аҳамиятга эга бўлган пайтда, ҳар томонлама ёрдам бўлади. Aллақачон жадал иш олиб бораётган компания учун эса бу банк хизматлари учун харажатни тежашнинг ажойиб усули. Ўйлайманки, катта айланмаси бўлган компанияларнинг тажрибали раҳбарлари ва бухгалтерлари, шубҳасиз, қанча пулни тежаб қолиш ва бошқа мақсадларга, дейлик, офисдаги шароитларни яхшилаш ёки ходимларни қўшимча рағбатлантиришга йўналтириш мумкинлигини дарҳол ҳисоблашга киришишади.
Мижозлар 2022 йил 1 майдан 31 июлгача акцияда иштирок етиш ҳуқуқини қўлга киритиши мумкин ва бунда уч ойлик муддат мижоз тарифга уланган кундан бошланади. Aгар, масалан, акциянинг охирги кунида ҳисоб очилса, унда октябр ойи охиригача ушбу мижозга бепул хизмат кўрсатилади. Имкониятни қўлдан бой берманг ва бугуноқ InFinBANK'да ҳисоб очинг.
Ҳамкорлик асосида
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистоннинг қатор банклари Contact халқаро пул ўтказмаларини тўхтатаётганини маълум қилди
Трамп истеъфомни талаб қилган тақдирда ҳам ишдан кетмайман – АҚШ ФЗТ раиси
Наманганда мижозларнинг пластик картасидан 440 млн. сўм ечиб олган ходим қўлга олинди