Бугунги кунда мамлакатимизда 3824 та хўжалик юритувчи субъектлар балиқчилик фаолият билан шуғулланиб келмоқда. Шундан, 3000 дан ортиқ балиқчилик хўжаликларига Ипотека-банк филиаллари томонидан хизмат кўрсатиб келинмоқда.
Хусусан, 2017-2020 йиллар давомида балиқчилик йўналишидаги жами 3273 та лойиҳаларга 1 728,2 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилиб, натижада 6748 та янги иш ўринлари яратилди. Жумладан, биргина 2020 йилда 758 та лойиҳага 576,9 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилди ҳамда ушбу лойиҳалар орқали икки мингдан ортиқ иш ўринлари яратилди.
Шу ўринда аҳолини сифатли, оқсилга бой балиқ маҳсулотлари билан таъминлаш бир қаторда ноёб балиқ турларини кўпайтириш ҳамда экспортга йўналтириш ҳам кўзда тутилган.
Шуниингдек, 2021 йил якунига қадар Ипотека-банк мижозлари томонидан амалга ошириладиган умумий қиймати 528,8 млрд.сўмлик 201 та лойиҳаларга 274,4 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилиши ҳамда 1270 та иш ўринлари яратилиши мўлжалланган.
Тасодифий хабарлар
Устав капитали бўйича талабни бажармаган банкларга қатъий санкциялар қўлланиладими?
Учта ҳудудда қарийб 7 млрд сўмлик кредит маблағлари талон-торож қилинган ҳолатлар маълум қилинди
"UZPAYNET" МЧЖ хусусийлаштирилади