Шайхонтоҳур туманида кредит қарздорлигини ёпиш мақсадида сохта тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган фуқаролар аниқланди, дея хабар берди Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
\n\nУнда айтилишича, Шайхонтоҳур туманида ;“Z.G.” МЧЖ норасмий раҳбари А.Т. ва “A.P.” МЧЖ раҳбари А.лар ўзаро тил бириктирган ва ;“A.P.” МЧЖнинг кредит қарздорлигини ёпиш учун “N.P.” МЧЖни ташкил қилишган. Шундан сўнг ;банк филиалидан “Z.G.” МЧЖга тегишли Зангиота туманидаги бино-иншоотларни банк кредити асосида сотиб олиш учун ажратилган 1,5 млрд сўмнинг 1 млрд сўмини “A.P.” МЧЖнинг қарздорлигини қоплашга йўналтириб, қолган 500 млн сўмини шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги аниқланган.
\n\nМазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 179-моддаси (сохта тадбиркорлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилди.
\n